

“Челси” ҳисобида эндиликда Европада қўлга киритилган 6 та кубок бор. Лондонликлар 2 марта Европа Лигасида, 2 бор Кубок эгалари Кубогида, 1 мартадан эса Европа Чемпионлар Лигаси ҳамда УЕФА Суперкубогида ғолиб чиққан. “Челси” бу кўрстакичда “Манчестер Юнайтед”га етиб олди. Олдинда эса фақат “Ливерпуль” бор. Жамоа Европада 11 марта бош совринларни қўлга киритган.



