UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  0 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  10 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468

"Челси" Европа лигаси кубоги соҳиби! Янгиликлар

"Челси" Европа лигаси кубоги соҳиби!

15 май куни тунда Европа лигаси финал учрашуви бўлиб ўтди.
Амстредам шаҳридаги стадионда Португалиянинг "Бенфика" ва Англиянинг "Челси" клублари ўзаро кураш олиб боришди. Дастлабки бўлимда устунлик "Бенфика" томонида бўлди. Аммо Португалия клуби томонидан ташкил этилган деярли барча ҳужумда охирги зарба бўлмади. "Челси" футболчилари эса икки марта  рақиб дарвозасига зарба беришди ҳолос. Оскарнинг зарбасини Артур осонлик билан, Лэмпарднинг зарбасини эса қийинчилик билан қайтариб юборди.
 
59-дақиқада Петр Чех тўпни майдон марказига қадар отиб берди. Мата тўпни олдинроққа Торресга оширди, Фернандо тўпни рақиб ҳимоячиси Луизао ва дарвозабони Артурни ортда қолдириб, дарвозани ишғол қилди - 0:1.

68-дақиқада Аспиликуэта ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади, бош ҳакам пенальти белгиланди. Уни Оскар Кардосо аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди - 1:1.  

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Бранислав Иванович бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 1:2. Айнан мана шу ҳисоб ўйин якуний бўлиб чиқди ва "Челси" Европа лигаси кубоги соҳиби бўлди! "Аристократлар" 25 майга қадар Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси кубоги эгаси бўлишади.

Европа Лигаси. Финал.
Бенфика Португалия – Челси Англия 1:2 (0:0, 1:2)
15 май, 23.45, «Амстердам Арена»
Голлар: 0:1 – 60 Торрес, 1:1 – 68, пенальти Кардосо, 1:2 – 90 Иванович.
Бенфика – Артур Мораес, Алмейда, Луизао, Гарай (Жардел, 78), Мельгарехо (Джон, 66), Энцо Перес, Матич, Гайтан, Родриго (Лима, 66), Сальвио, Кардосо.
Челси – Чех, Аспиликуэта, Иванович, Кэйхилл, Э. Коул, Давид Луиз, Рамирес, Мата, Лэмпард, Оскар, Торрес.
Огоҳлантиришлар:  Оскар (14), Гарай (45), Луизао (61).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика