"Челси" Дуглас Луисга қизиқмоқда
20 сен 2022 18:18
Янгиликлар
"Челси" Дуглас Луисга қизиқмоқда
Лондон клуби "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Дуглас Луисни таркибида кўрмоқчи.
24 ёшли футболчига ёзги трансферлар чоғида "Арсенал"дан учта таклиф тушган. Бироқ "Астон Вилла"нинг футболчини 40 млн фунтга баҳолаши уларни бу фикрдан қайтарган эди.
Бразилиялик футболчининг "Вилла" билан шартномаси якун топишига 12 ойдан кам вақт қолди. У келаси ёзда жамоани эркин агент сифатида тарк этадиган бўлса, "Челси" ва "Арсенал" Луис билан битим тузишда ўзаро тўқнаш келади.
Дуглас Луис ушбу мавсум 6 та ўйинда майдонда кўриниш берди ва 1 та гол уриб, 1 бор сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар