UZ

"Челси" дарвозабони Менди "қуруқ" ўйинлар бўйича АПЛ рекордини ўрнатди Янгиликлар

"Челси" дарвозабони Менди "қуруқ" ўйинлар бўйича АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" ўз уйида АПЛ 29-тур доирасида "Челси"га минимал ҳисобда ютқазди.

"Аристократлар" дарвозабони Эдуард Менди эса Англия чемпионатидаги 12-"қуруқ" ўйинини ўтказди.

У жами 22та ўйинда майдонга тушди. Менди АПЛда камида 10та ўйинда майдонга тушган 210 дарвозабон орасида ўйинларнинг ярмидан кўпида гол ўтказиб юбормаган ягона посбон бўлди.

"Челси" 27 турдан сўнг 47 очко жамғарган ҳолда жадвалда 4-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика