"Челси" Абрахамни 40 млн фунт эвазига қўйиб юборишга тайёр

Alisher
28 июл 2021, 11:00
"Челси" ҳужумчи Тэмми Абрахамнинг сотувини кўриб чиқмоқда.

"Кўклар" 23 ёшли англиялик футболчини 40 миллион ёки ундан каттароқ таклиф тушса, қўйиб юборишга тайёр.

Футболчига "Вест Хэм" ва "Арсенал" клублари қизиқмоқда, "тўпчилар" уни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишмоқчи.

Форвард 2020/21 йилги мавсум жамоа таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›