"Челси" 8 учрашувдан буён мағлубиятга учрамаяпти

Aslanov Jasurbek
20 сен 2021, 00:45
"Челси" Англия чемпионатида меҳмонда "Тоттенхэм"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Лондонликларнинг мағлубиятсиз серияси ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финали билан биргаликда саккизтага етди.

Мураббий Томас Тухель шогирдлари жорий мавсумни Европа суперкубогидаги ғалаба билан бошлади.

Ўшандан бери "Челси" 6 ўйинда майдонга тушиб, 5 ғалаба ва бир дуранг қайд этган.

"Аристократлар" навбатдаги ўйинни Лига кубоги доирасида "Астон Вилла", кейин эса "Манчестер Сити"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›