UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  10 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6

Йилнинг энг яхши тўпурари - Драган Черан Янгиликлар

Йилнинг энг яхши тўпурари - Драган Черан

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финал баҳси билан мамлакатимизда катта футбол мавсуми ўз ниҳоясига етди.

"Championat.asia" сайти ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда йилнинг энг яхшиларини аниқлади.

Демак, йилнинг энг яхши тўпурари - Драган Черан ("Пахтакор").

Чемпионатимизда яхши савиядаги легионерлар саноқли. Лекин хорижликлар орасида яққол ажралиб турадиган деб бемалол Драган Черанни айтса бўлади. Албатта, Черандек футболчини ўз жамоасида кўришни ҳар бир мураббий хоҳлайди. Сербиялик тўпурар мана бир неча мавсумдирки бир текис ўйин кўрсатиб келмоқда. 2019 йил 24та гол уриб тўпурар бўлган Черан, 2020 йил 21та гол билан у номга сазовор бўлди. Драган Ўзбекистонда икки марта тўпурар бўлган биринчи легионерга айланди.

Черан Бобир Абдихолиқов (17та гол), Игорь Сергеев (16та гол) каби футболчиларни ортда қолдирди.

Суперлигадаги кўрсаткичи: 26 ўйин, 2072 дақиқа, 21 гол, 8та голли пас.



 


"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов

"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши ёш футболчиси - Ҳусайин Норчаев

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика