Championat.asia сайти ўқувчилари диққатига! Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Narzulla Saydullayev
29 апр 2019, 10:52
Сайтимизни кузатиб бораётган ўқувчиларимиз учун муҳим хабар.

Сўнгги кунларда сайтимизда рўйхатдан ўтган ўқувчиларга номаълум инсон томонидан телеграм ижтимоий тармоғида қуйидаги мазмундаги хабарлар йўлланмоқда.




championat.asia сайти айни пайтда ҳеч қандай совринли акция ўтказмаётганини расман маълум қиламиз. Агар акция ёки бошқа танлов ўтказсак ҳам бу борада championat.asia сайтида маълум қилинади. Шу боис юқоридаги каби хабарларга ишонманг! 

Сайтимизда "Рўйхатдан ўтказиб бераман" деб қолдирилган фикрлар орқали ўқувчиларнинг рақамларини қўлга киритишади. Шу боис ўз телефон рақамингизни қолдирманг ва бегона одамларга пластик рақамингизни берманг. 


Шу ўринда яна бир нарсага ойдинлик киритмоқчимиз, телеграм ижтимоий тармоғида сайтимизнинг фейк (соҳта) ва мухлислар томонидан очилган норасмий каналлари жуда кўплаб топилади. Сайтимизнинг телеграмда биттагина расмий канали мавжуд: https://t.me/championatasia 

Қолган каналларда чиқадиган маълумотлар учун сайтимиз жавобгарликни ўз бўйнига олмайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›