UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  46 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  10 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

"ChaCha Мустақиллик кубоги"-2018. Бугун финал Янгиликлар

"ChaCha Мустақиллик кубоги"-2018. Бугун финал

Тошкентда давом этаётган "ChaCha Мустақиллик кубоги"-2018 мусобақасида иштирок этаётган 2007 йилда туғилган футболчилар учун бугун мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади.

"ChaCha" савдо белгиси остида бўлиб ўтаётган мусобақанинг финал баҳсида "Odil Junior" "Спартак" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18:00да бошланади.

Кеча бўлиб ўтган ярим финал учрашувида "Odil Junior" "Бунёдкор"га қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. "Спартак" эса "Косонсой"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада ҳар иккала ярим финал ўйинида мағлуб бўлган жамоалар бугун 3-ўрин учун учрашувда ўзаро куч синашишди. "Бунёдкор" ва "Косонсой" футболчилари ўртасида кечган баҳсда ёш "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мусобақа регламентига кўра, 3-ўрин учун кечган баҳсдан сўнг тақдирлаш маросими ўтказилди. Бунда ҳар иккала жамоа футболчиларига бир хил медаллар ва кубок топширилди. Тақдирлаш маросимида "Odil Junior" болалар футбол мактаби таклифига биноан Тошкентга ташриф буюрган Италиянинг "Карпи" футбол клуби қошидаги болалар академияси мураббийлари - Якопо Киарамони билан Адриано Чесарини ҳам иштирок этишди.

Айтиб ўтганимиздек, бугун кечки пайт 2007 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳси ўтказилади. Ўйиндан кейин одатга кўра жамоаларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

"ChaCha Мустақиллик кубоги"-2018. 2007 йилда туғилганлар

1/2 финал. 17 август
"Спартак"-"Косонсой" 1:0
"Odil Junior" -"Бунёдкор" 2:1

3-ўрин учун баҳс. 18 август
"Бунёдкор" - "Косонсой" 2:1

Финал. 18 август
"Odil Junior" - "Спартак"

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика