UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  24 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

“Цементчи” навбатдаги учрашувга таёргарликни бошлади Янгиликлар

“Цементчи” навбатдаги учрашувга таёргарликни бошлади

Барчанинг хабари бор, жамоамиз ўтган икки турда анча жиддий рақибларга нисбатан энг мураккаб учрашувларини ўтказди ва ўзи учун муҳим очколарни қўлга киритиб олий лига масаласини деярли хал қилди.

Қолган 4та учрашувда жамоамиз рақиблардан яна 2 очко олса, "Цементчи" олий лига йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритади. Бу вазифани эса футболчиларимиз навбатдаги турнинг ўзидаёқ хал қилиш мақсадида. Бу галги рақибимиз Қаршининг “Насаф-2” жамоасидир.   

Андижонга қарши учрашувдан сўнг, жамоамиз аъзоларига икки кунлик дам олиш имконияти берилди. Куни кеча яна ўз қароргоҳида йиғилди ва навбатдаги баҳсга таёргарликни бошлашди.

Жамоамиз машғулот ўташ учун йиғилиб турган вақтда, стадионга Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси вакиллари кириб келишди. Меҳмонлар машғулот давомида жамоамиз аъзоларини тасвирга олишиб, улар ҳақида махсус кўрсатув таёрлаш мақсадида ташриф буюришганлигини билдиришди. 

"Цементчи" навбатдаги учрашувни 21 октябрь шанба куни марказий “Цементчи” ўйингоҳида Қаршининг “Насаф-2” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув  соат 15:00 да бошланади.





"Цементчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика