UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  1 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  6 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  33 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37

"Цементчи” жамоасидан мухлислар кутган янгилик! Янгиликлар

"Цементчи” жамоасидан мухлислар кутган янгилик!

Теглар :  Цементчи
"Цементчи" жамоаси йиғинни давом этдирмоқда. Машғулотлар режа асосида ўтилмокда.

Футболчилар кеча Қувасойнинг адирли ҳудудида 10 км масофага кросс югурган бўлсалар, бугундан икки маҳаллик машғулотларга ўтилди. Эрталаб футболчилар тренажор залида шуғулланган бўлса, тушликдан сўнг  тўплар билан машғулот ўтказилди.
 
Жамоамиз аъзоларидан Жамшид Қобулов ва Баходир Қодиров "Нефтчи" ёшлар жамоаси таркибида кўрикдан ўтаётган бўлса, Абдулла Абдуллаев жамоа билан тузилган шартнома якунлани сабабли клубни тарк этган. Қолган жамоа аъзолари машғулотларда иштирок этишмокда.

Ўз навбатида жамоага янги футболчилар келиб қўшилмокда.



Бугун жамоа йиғинига барча мухлисларимиз кутган ва ўзининг ажойиб ўйинлари билан барчага яхши таниш бўлган, олий лига аъзоси "Қизилқум" жамоасидан маҳоратли ҳужумчи Элёрбек Акбаров ва ўзининг ажойиб дриблинглари билан Қувасойлик мухлисларда катта таъссуротлар колдирган, яна бир олий лига вакили "Обод" жамоасида ўтган мавсумда барча учрашувларда деярли асосий таркибда ҳаракат қилган ярим химоячи Умиджон Матмусаевлар келиб қўшилдилар!  

Ундан ташқари "Олмалиқ" жамоасидан химоячи Иброҳимов Амирхон, 2-лига вакили "Фидокор" жамоасидан ярим ҳимоячи Турсуналиев Равшан ҳамда маҳаллий футболчилардан Жунайдуллаев Шожамшид жамоа машғулотларида иштирок этмокдалар.

"Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика