UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  1 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  1 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  77 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8

"Цементчи” жамоасидан мухлислар кутган янгилик! Янгиликлар

"Цементчи” жамоасидан мухлислар кутган янгилик!

Теглар :  Цементчи
"Цементчи" жамоаси йиғинни давом этдирмоқда. Машғулотлар режа асосида ўтилмокда.

Футболчилар кеча Қувасойнинг адирли ҳудудида 10 км масофага кросс югурган бўлсалар, бугундан икки маҳаллик машғулотларга ўтилди. Эрталаб футболчилар тренажор залида шуғулланган бўлса, тушликдан сўнг  тўплар билан машғулот ўтказилди.
 
Жамоамиз аъзоларидан Жамшид Қобулов ва Баходир Қодиров "Нефтчи" ёшлар жамоаси таркибида кўрикдан ўтаётган бўлса, Абдулла Абдуллаев жамоа билан тузилган шартнома якунлани сабабли клубни тарк этган. Қолган жамоа аъзолари машғулотларда иштирок этишмокда.

Ўз навбатида жамоага янги футболчилар келиб қўшилмокда.



Бугун жамоа йиғинига барча мухлисларимиз кутган ва ўзининг ажойиб ўйинлари билан барчага яхши таниш бўлган, олий лига аъзоси "Қизилқум" жамоасидан маҳоратли ҳужумчи Элёрбек Акбаров ва ўзининг ажойиб дриблинглари билан Қувасойлик мухлисларда катта таъссуротлар колдирган, яна бир олий лига вакили "Обод" жамоасида ўтган мавсумда барча учрашувларда деярли асосий таркибда ҳаракат қилган ярим химоячи Умиджон Матмусаевлар келиб қўшилдилар!  

Ундан ташқари "Олмалиқ" жамоасидан химоячи Иброҳимов Амирхон, 2-лига вакили "Фидокор" жамоасидан ярим ҳимоячи Турсуналиев Равшан ҳамда маҳаллий футболчилардан Жунайдуллаев Шожамшид жамоа машғулотларида иштирок этмокдалар.

"Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика