UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  4 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  20 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  11 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  7

“CAFA U-16 championship” мусобақасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

“CAFA U-16 championship” мусобақасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Теглар :  CAFA U-16 championship
Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан “CAFA U-16 championship” мусобақасига бу йил Тошкент шаҳри мезбонлик қилди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистоннинг 16 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган терма жамоалари иштирок этишди.

Мусобақага барча терма жамоалар ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда ташриф буюришганини мураббийлар штаби ўйинлар олдидан мухлисларга эслатиб туришди. Бир биридан муросасиз кечган баҳсларда Усмон Тошев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мазмунли ўйин кўрсатиб, барча меҳмон жамоалар устидан йирик ғалабаларга эришди.

Бугун турнирнинг сўнгги ўйинлари ниҳоясига етгач, ёпилиш ҳамда тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида Марказий Осиё футбол ассоциацияси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджонов, ОФК вакили Воҳид Кардани, ПФЛ Бош директори Омон Ғофуров, ЎФА Бош котиби Сардор Раҳматуллаев, ЎФА ва МОФА мутасаддилари ҳамда бошқа мартабали меҳмонлар иштирок этишди.


Умид Аҳмаджонов мусобақа ғолибига ҳамда иштирокчиларга кубок ҳамда медалларни топширар экан, барча жамоаларни чиройли ўйин ҳамда ижобий натижалар билан қутлаб, уларга келгуси мусобақаларда омад тилади. Шунингдек, меҳмон жамоалар мураббийлари мусобақани юқори даражада ташкил этгани учун МОФА Президенти ҳамда бошқа мутасаддиларга миннатдорчилик изҳор қилишди.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика