UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  5 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  12 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  16 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  12 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1

CAFA Nations Cup. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди Янгиликлар

CAFA Nations Cup. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди

CAFA NATIONS CUP турнирининг финал баҳси якунланди.

Ўзбекистон - Эрон 0:1

20 июн | 20:30

Гол: Сардор Азмун, 48 (0:1)

Ўзбекистон - 1. Ўткир Юсупов, 2. Ҳожиакбар Алижонов (23.Жасур Яхшибоев, 90), 4. Фарруҳ Сайфиев, 7. Отабек Шукуров, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (26.Аббосбек Файзуллаев, 71), 11. Остон Ўрунов, 13. Шерзод Насруллаев (25.Хожимат Эркинов, 78), 14. Элдор Шомуродов, 15. Умар Эшмуродов, 18. Абдулла Абдуллаев.

Захирадагилар: Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев, Абдуқодир Хусанов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Азизбек Турғунбоев, Акмал Мозговой, Дилшод Саитов, Бобур Абдухолиқов, Жамшид Искандеров.

Эрон - 1. Алиризо Бейранванд (12. Саид Ниёзманд, 11), 3. Эхсон Хожи Сафи, 6. Саид Иззатуллохи, 8. Муртазо Пуралиганжи, 9. Мехди Тареми, 13. Муҳаммад Канани, 15. Рузбех Чешми, 17. Мехди Гаеди (11. Воҳид Амири, 46), 18. Муҳаммад Мухебби, 20. Сардор Азмун (5. Саид Карими, 75), 23. Рамин Резаиян.

Захирадагилар: 2. Содиқ Муҳаррами, 10. Амирхуссайн Хуссайнзода, 14. Ризо Асади, 16. Мехди Тораби, 19. Саид Мажид Хуссайни, 21. Омид Нурафкан, 22. Хуссайн Пурхамиди, 24. Саид Мехри, 25. Алиризо Ализода.

Огоҳлантириш: Одил Ҳамробеков (39), Мехди Тареми (42), Рамин Резаиян (89), Муҳаммад Канани (90), Отабек Шукуров (90)

Четлатиш: Муҳаммад Канани (90)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Афсуски, яна Эронга мағлуб бўлдик. Ҳечқиси йўқ, уларга биринчи марта ютқазишимиз эмас. Форслар мусобақа ғолибига айланишди. Терма жамоамизга эса кейинги ўйинларда муваффақият тилаб қоламиз. Асосий турнирлар ҳали олдинда. Айтганча, чекиш соғлиққа зарар етказади. 

90. Иккинчи бўлимда етарлича тўхталиш бўлганига қарамасдан ҳакам 5 дақиқа қўшиб берди. У аэропортга шошаётган кўринади.

90. Майдонда ур-тўполон бошланиб кетди. Майдондан четлатилган Муҳаммад Канани барчасига сабабчи бўлди.

89. Ҳакам ширин хаёллар оғушига берилиб, жарима зарбасини беришни унутиб қўйган Резаияннинг хаёлини жойига қайтариб қўйди.

86. Ҳамюртларимиз кетма-кет ҳужумлар ташкил этишмоқда, аммо креативлик етишмаяпти. Менимча, Жамшид Искандеров шундай футболчи эди.  

82. Шомуродовнинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. Мухлислардан бири эса ҳакамга самимий дил изҳорини йўллади. Мантиқ лефт груп.

78. Терма жамоамиз таркибида ўзгариш: Ҳожимат Эркинов Насруллаевни алмаштирди.

75. Эрон таркибида ўзгариш: Гол урган Азмун ўрнига Саид Карими майдонга туширилди.

Бугунги учрашувга 34000 томошабин ташриф буюрибди.

74. Файзуллаев ўзини кўрсатишни бошлади. Унинг чап оёқда йўллагани зарбасини рақиб посбони эгаллаб олди.

71. Ўзгариш: Ўзини кўрсатиши кутилган Машарипов ўрнига мухлислар ишончини қозонаётган Аббосбек Файзуллаев майдонга туширилди.

68. Томошабинлар "Аббос, Аббос" дея бақирмоқда.

66. Шомуродовни бирга-бир вазиятга чиққан вазиятда бироз аввал дарвозабонимизга нисбатан қўполлик эсига тушиб қолиб, ўйинни тўхтатган ҳакамдан бошқа барчага мароқли ҳордиқ чиқаришни тилайман. 

64. Рақиб футболчиларидан яна бир хавфли зарба бўлганини кўришга улгурмаган бўлсам-да, томошабинларнинг реакциясидан сезиб олдим. Ҳар ҳолда пешонамдаги ажинлар сони биттага ортмаганидан хурсандман.

60. Шомуродовнинг пасидан кейин икки футболчимиз тўпни сен ол, мен ол дегунча копток майдон ортидаги болакайга насиб этди. 

58. Эронлик футболчи тўп билан бир хил рангдаги рақибининг узун пайпоғини адаштириб қўйди.

56. Тўртбурчак майдоннинг учбурчак қисмидан стандарт амалга оширилади.

50. Ўрунов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо у тўпни тепаман дегунча июнь ойи ҳам поёнига етиб қолди.

48. Гол. Сардор Азмун ҳисобни очди. Танаффусдан ҳали стадионга қайтмаган томошабинлардан бошқа барчанинг кайфияти ўзгарди.

47. Юсупов ўзининг энг чиройли сейвларидан бирини амалга оширди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Эрон таркибида ўзгариш: Мехди Гаеди ўрнига Воҳид Амири майдонга туширилди.

Эминемнинг машҳур таронаси остида жамоалар майдонга қайтишди. Мухлислар сотиб олган чипта пули ҳаққи иккичи бўлим ҳеч бўлмаганда битта гол кутиб қоламиз. 

Биринчи бўлим якунланди.

45+7. Шомуродовнинг зўр пасидан кейин Ўрунов қанотдан олдинга борди, аммо лекин бироқ сўнгги паллада рақиб ҳимоячисини алдашга қурби етмади.

45. Биринчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

44. Шомуродооооооввввв... Ўруновнинг пасидан кейин терма жамоамиз сардорининг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

42. Тареми ҳужумда Абдуллаевга нисбатан Лью Канг усулини қўллагани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

41. Резаиян бизни хурсанд, ҳамюртларини хафа қиладиган зарба йўллади. 

39. Яқин масофадан дарвозамиз томон хавфли жарима зарбаси белгиланди. Келинг, кўзларимизни юмамиз ва нима бўлишини кузатамиз.

37. Эронликлардан хавфли зарба! Танаффусда имкони бўлса ўрик шарбатидан ичиб олишни тавсия қиламан.

33. Бироз аввал ўз жамоасига дарвозабонига Зидан услубини қўллаб, уни захира ўриндиғига йўллаган ҳамда шифокорлар томонидан "бриллиант бош" соҳиби бўлган Иззатуллохи яна тиббий ёрдам олишга мажбур бўлмоқда. Катта эҳтимол у ҳам Бейранванд ёнидаги скамейкадан жой олади.

32. Тўп бир қараса, майдоннинг  у ярмига, бир қараса, бу ярмига саргардон бўлмоқда. Ўртада бўйним оғригани қолди.

30. Футболчилар чанқоқларини қондириб олишмоқда. Менинг ёнимдаги сувидишни эса кимдир олиб кетиб қолганга ўхшайди. Начора.

28. Алижонов қанотда рақибининг оёқости йўлидан тўпни ўтказди, бироқ эронликлар унинг охирги манзилгача боришига йўл қўймади.

26. Шомуродовнинг финти чиройли бўлди, аммо унинг пасига шериги улгурмагани чиройли бўлмади.

22. Шомуродовнинг рақиб билан курашидан кейин Пуралиганжи тўпни қидириш билан овора бўлди, ҳужумчимизнинг пасига эса шериги етолмади.

19. Саид Ниёзманд иккинчи посбон бўлишига қарамай, Ўруновнинг ажойиб зарбасини худди шундай сифатга лойиқ тарзда қайтарди. 

18. Хуссайнзода мактабда жисмоний тарбияда фанидан югуриш бобида 5 баҳога ўқиган экан, аммо бу мақтовлардан кейин тўп қолиб, ўзи майдонни тарк этди. 

14. Ўруновнинг узатмасидан кейин эронлик ҳимоячи тўпни мухлислар томон йўллади.

12. Гол! Сардар Азмун Абдуллаевнинг хатосидан кейин кечиримли футболчи эмаслигини кўрсатиб қўйди. Аммо бахтимизга ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

11. Мажбурий ўзгариш: Алиризо Бейранванд учун ўйин якунланди, Саид Ниёзманд қолган дақиқаларда ўзи қўриқлаётган дарвоза тўрларига озор етказмасликка ҳаракат қилади. 

6. Йўқ, Эрон посбонининг ўзи нокдаун ҳолатга тушиди. Рақибимиз бўлса ҳам, унга саломатлик тилаймиз.

5. Бейранванддан яхши боксчи чиқаркан. У тўпни қайтариш чоғида бир зарба билан ҳам тўпни, ҳам шеригини нокдаунга учратди.

4. Эронликлар мураббийнинг рақибга қарши курашиш керак деган сўзларини чин маънода тушунган кўринади.

2. Илк ҳужумимиздан хавфсираган меҳмонлар қўполлик ишлатишди. Машарипов эса жаримадан кўча футболида ютқазган жамоани девор қилган ҳолда жазолайдиган ҳаракат амалга оширди.

1. Стадиондаги дастлабки ҳуштак бундан анча аввал томошабинлар томонидан чалиниб бўлди. Ҳақиқийси эса ҳозир ҳакам томонидан ижро этилди ва ўйинга старт берилди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун терма жамоамиз оқ, эронликлар қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Саломим сўлим-сўлим, ноутбукда икки қўлим. Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ҳаво ҳарорати бир неча килограмм вазн ташлашга мажбур қилишига қарамасдан, миллий терма жамоа иштирокидаги ўйинга бефарқ бўлмаётганингиз эътирофга лойиқ.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика