UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  7 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

"CA"да фотомақола: "Бунёдкор" - "Нефтчи" 1:1 Янгиликлар

"CA"да фотомақола: "Бунёдкор" - "Нефтчи" 1:1

Сўнгги дақиқаларда киритилган иккита голдан кўпроқ фарғоналик мухлислар хурсанд бўлдилар.

Кеча "Нефтчи" ўз тарихида биринчи маротаба сафарда "Бунёдкор"дан очко олди. Бугунги кунда "Нефтчи"даги вазиятдан норози бўлаётган мухлисларни тўғри тушунган ҳолда, улардан яна озгина чидашларини сўраймиз. Фёдоров, Лебедев, Раимжонов каби мутахассислар билан Исмоиловдан ниманидир кутса бўлади. "Олмалиқ"ни шакилланишига ҳам анча вақт кетган. Демак, фотомақоламизни томоша қилинг.



Шерзод Раимжонов ва Андрей Фёдоров. Айни пайтда Фёдоровда керакли лицензиянинг йўқлиги боис у мухлислар ўриндиғида ўтиришга мажбур. Фёдоровдан шаҳсан ўзимни ҳам умидим катта. Лекин жамоада биронта ишни қойиллата олмай, кейин уларни гап қилиб юрганлар кўпайиб кетди. Ҳаттоки коментларда ҳам сунъий юзерлар пайдо бўлди. Бизни алдай олмайсизлар!



Кечаги ўйин қаҳрамонлари. Самимий маънода. Муҳамедовнинг гуруҳи айтарли хатоларга йўқ қўймади. Ўйинда борлиги ҳам билинмади. Ҳакамларни танқид қилишни билган, мақташни ҳам билиш керак. Ҳақиқатдан ҳам ўйинни одилона бошқарди.



"Пахтакор"дан ижарага олинган, асли фарғоналик Абдуллох Олимов бу йил "Нефтчи"нинг асосий таркибидан муқим жой топа олди. Бу футболчи Туркияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган эди.



Гол ура олмаётган жамоаси сафида ўзгартириш киритган Лушаннинг "Бунёдкор"даги режалари катта экан. Аввало ҳимояда жиддий ўзгариш қилишни режалаштираётган мутахассис, унинг талабига жавоб бермайдиган футболчилар билан хайрлашишини айтиб ўтди.



Бу тасодифий сурат. Аслида Исмоилов сув идишини ерга куч билан отди ва сув ҳуддики ундан чиқаётгандек кўриниш ҳосил қилди. Кечаги дуранг, унинг танқидчилари учун муносиб жавоб бўлди.Ким нима деса, десин-у, аммо 35-рақамдаги Муродбек Бобожоновни майдонга тушириш айнан унинг қарори эди. Учрашувдан кейин суҳбатлашар эканман, "шу болани туширишни юрак айтиб турган эди", - дейди Мурод Исмоилов.



Учрашувнинг, нафақат учрашувнинг, балки турнинг энг яхши футболчиси бўлишга арзийдиган ўйин қилган Ғайрат Ҳасанов. Жуда ҳам ҳазилкаш инсон. "Сўғдиёна" билан бўлиб ўтган ўйиндан кейин мухлислардан узр сўраган Ҳасанов кечаги ўйиннинг биринчи бўлимида қандай зарбаларни қайтарди-я? Бу посбоннинг бир одати бор, бир турса ёмон туриб қўяди. Бир одатим бор, икки бўлим ҳам бир ерда туриб расм оламан. Биринчи бўлимда "А" жамоанинг ҳужумларини олсам, иккинчисида "Б" жамоани. Кеча иккинчи бўлимда Ғайрат Ҳасанов қўриқлаётган дарвоза томонда турдим.

- Нодирбек, қалайсиз? (Бу пайтда дарвозабон аслида тўпни майдонга киритиши керак)

- Яхши, ўзиз қалайсиз, аммо ўйин чакки эмас!

Бир пайт ҳакам келиб, Ғайрат, ўйинни чўзма, огоҳлантириш бераман деди.

Ҳасанов: - Ака чарчаяпмиз энди, биринчи бўлимда фақат бизга ҳужум бўлди.

Ҳасановни суҳбатини олган одам, кулавериб думалаб қолади.

Ҳуллас фотомақоламиз мана шулардан иборат эди.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика