"Бёрнли" жамоа рекордчиси билан ҳамкорликни давом эттиради
07 ноя 2019 23:29
Янгиликлар
"Бёрнли" жамоа рекордчиси билан ҳамкорликни давом эттиради
Бу ҳақида жамоа расмий сайти хабар қилди.
Англиялик ҳужумчи Эшли Барнс жамоаси билан шартномани узайтирди. "Бёрнли" клуби матбуот хизматининг хабар беришича, 30 ёшли футболчи билан имзоланган янги битим 2022 йилнинг июнь ойига қадар амал қилади ва келишув томонларнинг ихтиёрий розилиги билан яна 1 йил муддатга узайтирилиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, Барнс "Бёрнли"нинг АПЛда гол уриш борасида рекордчи футболчиси ҳисобланади. Унинг ҳисобида 146 учрашувда киритилган 34 гол бор.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи жорий мавсум 10 та баҳсда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 4 бор йўл топишни уддалади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар