Буюк Британия ва Ирландия Евро-2028 мезбонлиги учун даъвогарлик қилмоқда
07 фев 2022 19:28
Янгиликлар
Буюк Британия ва Ирландия Евро-2028 мезбонлиги учун даъвогарлик қилмоқда
Буюк Британия ва Ирландия 2030 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза бериш режаларидан воз кечди.
Бунинг ўрнига Ирландия, Англия, Шимолий Ирландия, Уэльс ва Шотландия футбол ассоциациялари Евро-2028 мезбонлиги учун ариза беришга қарор қилишди.
ЖЧ-2030 ғоясидан воз кечиш тўғрисидаги қарор турнирни ўтказиш билан боғлиқ молиявий харажатларни техник-иқтисодий асослашдан сўнг қабул қилинган.
Шу тариқа, Европадан 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун ҳозирча фақат Испания ва Португалиянинг қўшма аризаси даъвогарлик қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар