Буюк Британия элчиси Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Англия устидан қозонилган ғалаба билан табриклади
24 ноя 2023 15:10
Янгиликлар
Буюк Британия элчиси Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Англия устидан қозонилган ғалаба билан табриклади
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тимоти Смарт ўзининг Twitter'даги саҳифасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини Англия устидан қозонилган ғалаба билан табриклади.
"Ажойиб янгилик! Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Англияга қарши ўйинда ғалаба қозониб, чорак финалга чиққани билан табриклаймиз. Шу руҳда давом этинг", – деди Смарт.

Эслатиб ўтамиз, мундиаль чорак финали доирасидаги Франция – Ўзбекистон ўйини 25 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:30 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар