UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  0 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  3 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  8 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  18 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6

Бухоролик ҳакам фаолиятини якунлади. Нега? Янгиликлар

Бухоролик ҳакам фаолиятини якунлади. Нега?

Гап Coca-Cola Суперлига орқали сизга яхши таниш бўлган Элёр Турсунов ҳақида кетяпти.

Ҳаммаси 8-тур доирасидаги "Сўғдиёна" 1:2 "Насаф" ўйинидан кейин бошланди. Жанговар ва асабий руҳда ўтган учрашувда унча-мунча реферини қийнаб қўядиган вазиятлар содир бўлди. 


Ўйин назоратчиси Бобур Ҳайдаров бухоролик реферининг ҳаракатларини қониқарсиз деб топиб, "2" баҳо билан "сийлаган". У ўз қарорини 79-дақиқада содир бўлган эпизод билан асослади. Ҳайдаровнинг фикрига кўра, Элёр Турсунов ўша вазиятда "Насаф" дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилаши керак эди.

Қоида бўйича "2" олган рефери маълум муддатга дисквалификация қилинади. Ва бу вазият ЎзФҲМ таркибидаги махсус комиссияда кўриб чиқилади. Комиссия таркибидаги тажрибали мутахассислар эса Турсуновнинг ҳаракатларини тўғри баҳолаб, назоратчи эпизодга баҳо беришда адашганини билдирди. 

Эшитишимизга қараганда, Жиззахдаги ўйиндан кейин ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам марказий тўқнашувдаги дадил ҳаракатлари учун бош ҳакамга ташаккурини етказган.

Элёр Турсунов одатий ишини давом эттириши керак эди. Аммо орадан 1,5 ой ўтсаямки, рефери асоссиз равишда Суперлига баҳсларидан четда қолдирилмоқда. Бу бўйича ҳеч қандай тушунтириш ҳам, сабаб ҳам кўрсатилмаяпти.

Шу ўринда савол туғилади: Турсуновни ким, нима учун чемпионатдан четда қолдирди? Ҳакамлар хато қилса, жазоланади. Бобур Ҳайдаровга нисбатан ҳам қандайдир чора кўриладими? Ёки назоратчиларга адашиш мумкинми?


Ушбу воқеадан кейин "емаган сомсаси учун пул тўлашдан" чарчаган, ҳакамлакнинг келажаги бўйича ҳеч қандай умиди қолмаган арбитр соҳадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Элёр Турсунов билдиргисини ЎФА раҳбариятига тақдим қилиб, аллақачон кетган.

Хуллас, чемпионатимиздаги реферилар сони яна биттага камайди. Бу футбол раҳбарлари учун жиддий сигнал бўлиши керак. Чунки Элёр Турсунов жисмоний ҳолати талаб қилгани учун кетмади (у ҳали 32 ёшда). Қандайдир коррупцион ҳолатлар туфайли четлатилмади. У адолатсизликлардан чарчагани учун кетяпти...

P.s. Агар бир мутахассис тайёр нонини ташлаб, соҳадан кетиб юборадиган даражада чарчаган бўлса, мавжуд тизим ҳақида қайта ўйлаб кўрилиши керак.

обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Муаллиф :
Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика