"Бухоро" ёшлари "Металлург"га ютқазди

Narzulla Saydullayev
11 фев 2016, 23:10
"Бухоро” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни пойтахтда олиб бормоқда.

Жамоамизнинг ёшлар таркиби ҳам янги мавсумга анча пухта тайёргарлик кўраётганини таъкидлаш лозим. Ёшларимиз бир муддат Бухорода машғулотларни бошлаб юборишган эди. 9 февралдан бошлаб машғулотлар Янгиерга кўчди ва жамоа у ерда 20-21 февралга қадар шуғулланишни режалаштириб турибди.

Машғулотлар давомида назорат учрашувларига катта урғу берилади. Жамоа Янгиерда 4-5 та назорат учрашуви ўтказиб олиши режага киритилган.

Бугун “Бухоро” ёшлари дастлабки назорат учрашувини Бекободнинг “Металлург” жамоаси ёшларига қарши ўтказишди. Анча кескин кечган баҳсда бекободликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бухороликларнинг ягона голига Мирфайз Мухиддинов муаллифлик қилди.

Назорат учрашуви. 11.02.16
“Металлург” (ёшлар)-“Бухоро” (ёшлар) 3:1
Гол: М.Мухиддинов
“Бухоро” (ёшлар) таркиби: Ахроров Арслон, С.Фозилов, И.Усмонов, Т.Умаров, Азамат Ахроров, И.Амонов, И.Холиқов, М.Мухиддинов, Н.Хасанов, Ф.Муинов, Э.Дилмуродов.
Заҳирадан тушганлар: М.Жумаев, Ш.Салимов, С.Ашуров, Х.Олимов, Ж.Хайриев, С.Тимуров. 

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›