"Бухоро" янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Narzulla Saydullayev
16 дек 2014, 13:33
Кеча "Бухоро" клуби янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди.
Кеча клубнинг янги бош мураббийи Александр Мочинов Бухорога етиб борди ва жамоа билан танишди. Мураббий дастлабки машғулотни ўтказишга ҳам улгурди.

"Бухоро" ҳар куни ўз базасида машғулот ўтказади. Айни пайтда машғулотларда деярли барча маҳаллий футболчилар иштирок этишмоқда.

Биринчи йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратилади.

Ҳозирча ўзгаришлар ҳақида гапиришга эрта. Мочинов футболчиларни кузатганидан сўнг қайси футболчилар кераклиги ҳақида маълумот беради. Мураббийлар штаби ҳам яқин кунларда маълум бўлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›