"Бухоро" Қозоғистонлик ҳимоячи билан шартнома тузди

Aziz Tukhtamuradov
27 фев 2017, 19:39
“Бухоро” жамоаси футболчиларига икки кунлик таътил берилган бўлса-да, жамоада селекция ишлари ҳамон давом этмоқда.


Бугун “Бухоро” яна бир легионер билан келишувга эришди.

Қозоғистон ёшлар терма жамоаси аъзоси саналадиган Кирилл Пасичник “Бухоро” билан шартнома тузди. У ўз терма жамоаси сафида Европа чемпионати саралаш босқичининг барча учрашувларда тўлиқ иштирок этганини таъкидлаш жоиз.

Кирилл Пасичник :

Туғилган санаси: 24.05.1993

Бўйи: 197 см

Вазни: 84 кг

Амплуа: Ҳимоячи


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com