UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 17:10Суперлига. "Қизилқум" — "Динамо" 0:0 (матнли трансляция)  1 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:35"Ньюкасл" - "Арсенал". Кимлар асосий таркибда?  0 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  3 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  7 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  1 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  6 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   3 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0 13:57Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда  4 13:42Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига келганидан бери ҳаётимизда нималар ўзгарди?  4 13:15"Реал" футболчисига тарихдаги энг катта маошни таклиф қилишди  0 12:53Рогачнинг қизил карточкаси, Мозговойдан супергол, "Насаф" чемпион бўлган ўйиндан бир талай расм   2

"Бухоро" - "Пахтакор" ўйинида пенальти бўлганмиди? "Алё, рэф!"нинг бу борада ўз фикри бор Янгиликлар

"Бухоро" - "Пахтакор" ўйинида пенальти бўлганмиди? "Алё, рэф!"нинг бу борада ўз фикри бор

Ҳакамлик бўйича россиялик экспертимиз Суперлиганинг 23-тур ўйинларидаги барча баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) Суперлиганинг 23-тур ўйинларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди. Матнда "Навбаҳор" ва "Насаф"нинг 22-турдаги қолдирилган ўйини ҳам бор.


✅ "Олимпик" - "Қизилқум"

VIDEO

Ҳакам дастлаб "Қизилқум" фойдасига пенальти бериб адашди. VAR эса вазиятга тўғри аралашмоқда. "Қизилқум" ўйинчиси тўпни олдироққа йўналтирмоқда ва унга тегмоқда, сўнгра "Олимпик" дарвозабони тўпга сакраган ҳолда қўлларини йўналтирди. Шундан сўнг тўп ҳужумдаги ўйинчининг тиззасига тегмоқда ва олдинга йўналмоқда. Кейин эса ўйиндаги тўқнашув содир бўлмоқда, дарвозабон сўзсиз тўпга биринчи бўлиб ўйнади.


✅ "Олимпик" - "Қизилқум"

VIDEO

Ҳакам қоидани жиддий бузганлиги учун "Олимпик" ўйинчисини четлатиб тўғри қилди, VAR эса вазиятга тўғри аралашди. "Олимпик" ўйинчиси рақиби тўпни унинг йўналишидан олганидан сўнг оёғини юқори кўтармоқда. Оёқ эса "Қизилқум" ўйинчисининг болдиридан юқорироқ қисмга тушмоқда, аниқроғи болдир суяк соҳасига. Тишлар мавжудлиги, таянч оёқнинг орқа қисмига контакт. Яққол қизил карточка.


❌ "Олимпик" - "Қизилқум"

VIDEO

Шунга ўхшаш вазиятлар РПЛда бўлганди. Менимча, бу "Қизилқум" фойдасига 11 метрли зарба. Карточкасиз, сабаби фол эҳтиётсизлик сабаб содир этилди. "Қизилқум" ўйинчиси зарба бергани ва тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетгани "Олимпик" ўйинчиси томонидан рақибининг оёғига зарба берганини бекор қилмайди. Менимча, бундай ҳолатда ҳакам эпизодни ўз талқинида тушунтирган ва ушбу яккакурашни кўрган бўлса, VAR бундай чегаравий ҳолатга аралашмаслиги керак.


❌ "Олимпик" - "Қизилқум"

VIDEO

Қийин вазият. Менимча, ҳакам "Олимпик" ўйинчисига ортдан/ёндан ўйламасдан оёқ ташланиш орқали қўпол ўйин учун сариқ карточка кўрсатиши керак эди. Ҳа, бу билан бир хил вақтда "Қизилқум" ўйинчиси оёқ билан ташланиш пайтида танасини ва унинг оғирликда бўлган ўнг оёғини бироз бурмоқда ва тўлиқ табиий ҳолатда ерга интилмоқда ва рақибнинг тўпиғига тушмоқда. Аммо, у шу билан биргаликда оғирликни бу оёққа ташламаяпти, унинг ҳаракатларида эҳтиётсизлик ва ёмон ният йўқ. VAR бундай вазиятга аралаша олмайди, сабаби бу сариқ карточка билан боғлиқ вазият. Ҳакам хатога йўл қўйди.


✅ "Турон" - "Сўғдиёна"

VIDEO

Ҳакам "Турон" фойдасига 11 метрли зарба ва тўпга ўйнашга уриниш пайтида яққол гол уриш имкониятидан маҳрум этгани учун сариқ карточка кўрсатиб тўғри қилди. "Сўғдиёна" дарвозабони тўпни йўқотган ҳолда хатога йўл қўйди. Шундан сўнг тўпни "Турон" ҳужумчиси эгаллади ва гол уриш учун яққол имкониятга эга бўлди, аммо бу вазиятда унинг оёғи тўп томон сакраган дарвозабоннинг танаси остида қолмоқда. Дастлаб ҳужумчининг оёғи ва дарвозабон танаси ўртасида контакт рўй бермоқда, кейин дарвозабон тўпга тегмоқда ва уни эгалламоқда. Бу фол, дарвозабон ҳаттоки ортдан бундай сакрашда ҳам ўз ҳаракатларига жавобгардир.


✅ "Сурхон" - "Навбаҳор"

VIDEO

Ҳакам "Навбаҳор" фойдасига пенальти белгиламай тўғри қилди, VAR эса тўғри аралашмаяпти. Ўйиндаги одатий тўқнашув, унинг ташаббускори "Навбаҳор" ўйинчиси: у тўпни чап оёғи билан олдинга ташламоқда, бу вақтда ўнг оёқ эса майсадан судралиб "Сурхон" ўйинчисининг оёғига тегмоқда ва у чалишиб кетмоқда. Натижада икки ўйинчи ерга қулади. Ҳимоячининг ҳаракатида ҳатто тўпга ўйнашга уриниш ҳам йўқ, у параллель рақиб билан югурмоқда. Қийин вазиятдаги тўғри қарор.


✅ "Сурхон" - "Навбаҳор"

VIDEO

Менимча, фақатгина ўзининг ёмон позицияси сабаб бош ҳакам кўра олмаган "Навбаҳор" ҳимоячиси томонидан содир этилган яққол фол. У ўнгроққа жойлашиб, жарима майдончасига кириши керак эди. Ассистент бундай вазиятларда ёрдам бериши шарт, сабаби вазият очиқча кўринмоқда. VAR тўғри аралашмоқда, "Сурхон" фойдасига пенальти белгиланиб тўғри қилинди.


✅ "Насаф" - "Металлург"

VIDEO

VAR вазиятга тўғри аралашмоқда, сабаби "Металлург" ўйинчисининг қўли танасига ёпишмаган, тирсак билан букилган, аниқроғи нотабиий ҳолатда. Ҳакам VAR аралашувидан сўнг "Насаф" фойдасига 11 метрли зарба бериб тўғри қилди.


✅ "Андижон" - ОКМК

VIDEO

VAR вазиятга аралашиб тўғри қилди, сабаби "Андижон" ҳимоячисининг қўли зарба бериш вақтида танага ёпишмаган. Тўп ўйинчи томон учиб келаётганда қўлнинг интуитив тарзда танадан ажралиши яққол кўринган. Ҳакам VAR аралашувидан сўнг 11 метрлик зарба бериб тўғри қилди. Аммо, сариқ карточка бундай вазиятларда берилмайди.


✅ "Андижон" - ОКМК

VIDEO

Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди. ОКМК ҳимоячисининг қўли танага параллель, деярли ёпишган ва пастда турибди. VAR тўғри аралашмаяпти. Ҳакам учун оддий вазият.


? "Андижон" - ОКМК

VIDEO

Ҳакам ҳақорат қилинганда (агар у ростдан ҳам бўлган бўлса) ўйин тўхтатилмайди, бу воқеа протоколга киритилади. Ёки ўйин делегати ўз ҳисоботида мухлисларнинг ҳар бир ҳақорат фактини акс эттиради, сўнгра клуб жаримага тортилади. Аммо, трибунадан турли буюмлар келганда, ҳакам ўйинни тўхтатиш ва стадиондаги вазият ўйинни давом эттириш учун хавфсиз бўлмагунга қадар жамоаларни трибуна остига олиб кетиш ҳуқуқига эга.


✅ "Бунёдкор" - "Нефтчи"

VIDEO

Жиддий қоидабузарлик учун ҳакам томонидан кўрсатилган тўғри қизил карточка. "Нефтчи" ўйинчиси тўпни эгаллашга уриниш пайтида оёғини юқори кўтармоқда, оёқ олдинга қўйилган, тишлар бор, контакт жойи – тизза. Агар VAR'да ўйин лавҳаларига кирган фақатгина бир томондан ракурс бўлса, VAR бундай ҳолатда вазиятга аралашмаслиги керак. Ҳакам ажойиб, у ўз кўзларига ишонди ва дастлабки қарорини кучда қолдирда.


✅ "Бунёдкор" - "Нефтчи"

VIDEO

Ҳакам "Бунёдкор" ҳимоячисига истиқболли ҳужумни бузгани учун сариқ карточка кўрсатиб тўғри қилди. Дастлаб қизил карточка кўрсатилиши оддийгина услубий хато, шунчаки чўнтакларини ёки карточкаларни адаштириб юборди ва қизил карточка кўрсатишни режалаштирмаганди. Буни тушунтириш осон, сабаби у уч дақиқа олдин "Нефтчи" ўйинчисини четлатган ва катта эҳтимол билан инерция сабаб карточкани қайси чўнтакка солганини адаштириб юборган.


✅ "Бунёдкор" - "Нефтчи"

VIDEO

"Нефтчи" ҳимоячисининг тўп тана/қўл қисмига теккан пайти қўл танага ёпишган, табиий ҳолатда ва майдонга интилаётганди. Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди, VAR эса аралашмай.


✅ "Бунёдкор" - "Нефтчи"

VIDEO

Ҳакам "Бунёдкор" ўйинчисига истиқболли ҳужумни бузгани учун сариқ карточка бериб жуда тўғри қилди, бу эса ўйинчи учун иккинчиси бўлди. "Нефтчи" ўйинчиси тезликда, ҳудуд, бўш зонадаги шерик ва дарвозага яқинлик бор эди. Аммо, ҳакамга яқин келиш ва унинг танасига енгил туртишни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак, бу ўйин протоколига ёзилиши керак. Ҳакам атайлаб қизил карточка кўрсатишга имкон бермаган "Бунёдкор"нинг 22-рақамли ўйинчисига спортга хос бўлмаган ҳаракатлари учун сариқ карточка кўрсатиб тўғри қилди. VAR бу вазиятга аралаша олмайди.


✅ "Бунёдкор" - "Нефтчи"

VIDEO

Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди деб ўйлайман. "Бунёдкор" ўйинчисининг қўли тўпдан белга қараб ҳаракатланмоқда ва уни яширишга уринмоқда. Ўйинчи тўпдан бурилмоқда, шу сабаб қўлнинг бундай ҳолати тананинг ушбу ҳаракати учун тушунарли. Аммо, вазият "чегаравий". Шунингдек контакт жойи саволи бор: аниқ ишонч йўқ, аммо катта эҳтимол билан қўл ва тўп ўртасидаги контакт жойи жарима майдончасигача бўлгандек туюлмоқда. VAR бундай вазиятга аралашмай тўғри қилди. Аммо, ўйин сўнггида кураш шиддати юқори бўлган пайтда (бундан ташқари дуранг ҳисобда) ҳакамни ўз муҳим қарорини тасдиқлаш учун мониторга чақириш бўйича тавсия бор.


✅ "Бухоро" - "Пахтакор"

VIDEO

Жиддий ўйин (тирсак) учун очиқчасига сариқ карточка. "Пахтакор" ўйинчиси қўлини ишлатмоқда ва рақиб ўтиб кетмаслиги учун юз қисмига атайлаб қўймоқда. Ўйинчи дастлаб ёмон пас бергани сабаб бундай ҳаракат билан рақибнинг ҳаракатини блокламоқда ва қоидани бузмоқда. Қасддан зарба бериш эса йўқ, шу сабаб четлатиш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинмас. VAR вазиятга тўғри аралашмаяпти, ҳакамлар вазиятда ақлли ҳаракат қилишди.


✅ "Бухоро" - "Пахтакор"

VIDEO

Менимча, ҳакам VAR'нинг тўғри аралашувидан сўнг голни бекор қилиб тўғри қилди. "Пахтакор" ўйинчиси қўлини ишлатмоқда ва атайлаб рақибни қўллари билан итармоқда. Қайд этиш керак, аввалига иккаласи ҳам бир-бирини ушламоқда ва буни кечириш мумкин, аммо ҳужумдаги ўйинчи тўп келаётган пайти икки қўлини рақибига нотўғри ишлатган ҳолда курашни ютмоқда. Вазият очиқ, бош ҳакам ўзи ҳам қарор чиқариши мумкин эди.


❌ "Бухоро" - "Пахтакор"

VIDEO

Агар ўйин вақти баҳс лавҳаларидан ўрин олган такрорий вазиятлар бўлган бўлса, VAR бундай ҳолатда ҳакамларнинг ишига хато аралашган, сабаби унда "Бухоро" ўйинчисининг қўл билан яққол ўйнагани бўйича ҳеч қандай исбот йўқ. Ҳатто қўшимча видеода ҳам ракурс унчалик ҳам ўзгармаган – ўйинчилар ортидан олинган лавҳа вазиятни тўлиқ очмайди.

Аммо, агар тўп ўнг қўлга теккан тақдирда ҳам (бунга ишоралар ва эҳтимол юқори), менинг фикримча буни қоида бузилиши сифатида ҳисоблаш мумкин эмас. Тўп "Бухоро" ҳимоячиси учун "кутилмаган" эди – унинг олдиндан тўпга интилаётган шериги ҳам сакрамоқда. Қўл танага интилмоқда, қўл унчалик ҳам ёнга ташланмаган. Тўпнинг эҳтимолий қўлга тегиш вазиятида қўлларнинг бундай ҳолати ўйинчининг ҳаракати билан изоҳланади (у юқорига сакрамоқда ва майсага қўнмоқда). Бундан ташқари, бу ўйин якуни, ҳисоб 0:0 ва бундай вазиятда пенальти белгилаш учун қандайдир яққол нарса бўлиши керак. Энг оптимал қарор – ўйинни давом эттириш ва VAR'нинг аралашмаслиги. Ҳакамлар хатога йўл қўйишди.


✅ "Навбаҳор" - "Насаф"

VIDEO

Ҳужумда қўл билан ўйнаш (ҳужумда фол). Тўп дастлаб тўп ҳаракатидан яққол олдинлаб кетган ва инерция сабаб қўлини ортга қўйган "Навбаҳор" ҳужумчисининг қўлига тегмоқда. Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди.


Шундай қилиб Суперлига ҳакамлари 20 вазиятда учта хато қилишди.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика