UZ

Сўнгги янгиликлар

07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  3 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   3 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  13 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  48 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61

"Бухоро" охирги иккита ўйинда 10та гол ўтказди Янгиликлар

"Бухоро" охирги иккита ўйинда 10та гол ўтказди

Теглар :  Бухоро
Суперлиганинг иккинчи босқичида "Бухоро" клубининг ҳеч ишлари юришмаяпти.

Жамоа 23-турдан бошлаб кетма-кет тўртта ўйинда мағлубиятга учраганди, орада битта ғалабага эришиб охирги уч ўйинда яна имкониятни бой берди. Ва энг даҳшатлиси, "Бухоро" жамоаси охирги икки учрашувда ўз дарвозасидан 10та гол ўтказиб юборди. Улуғбек Бақоев шогирдлари уйда "Пахтакор"га 2:6, сафарда эса "Локомотив"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Албатта, кучли олтиликка кириб олган жамоанинг қаторасига мағлубиятдан боши чиқмаётгани ҳамда иккита учрашувда 10 гол ўтказиши жуда аянчли ҳолат. Мухлисларда эса савол юзага келяпти: гар шундай экан, "Бухоро"га кучли олтиликка кириб нима бор эди? Статистикага эътибор берадиган бўлсак, "Бухоро" клуби ўз тарихида биринчи бор кетма-кет икки учрашувда 10та гол ўтказди. Бунгача қаторасига икки ўйинда энг кўп ўтказган голи 7та бўлиб, бу воқеа 2011 ва 2004 йили содир бўлган.

2011 йил
13-тур. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0
14-тур. "Бухоро" - "Бунёдкор" 0:4

2004 йилни "Бухоро" жуда омадсиз бошлаган. Жамоа дастлабки уч турда бирорта тўп кирита олмасдан ўз дарвозасидан 10та гол ўтказган. Бу йил эса иккита беллашувда шунча тўп ўтказиб юборди.

2004 йил
1-тур. 
"Бухоро" - "Нефтчи" 0:4
2-тур. "Металлург" - "Бухоро" 3:0
3-тур. "Бухоро" - "Пахтакор" 0:3

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика