UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  122 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  1 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  7 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

"Бухоро" охирги иккита ўйинда 10та гол ўтказди Янгиликлар

"Бухоро" охирги иккита ўйинда 10та гол ўтказди

Теглар :  Бухоро
Суперлиганинг иккинчи босқичида "Бухоро" клубининг ҳеч ишлари юришмаяпти.

Жамоа 23-турдан бошлаб кетма-кет тўртта ўйинда мағлубиятга учраганди, орада битта ғалабага эришиб охирги уч ўйинда яна имкониятни бой берди. Ва энг даҳшатлиси, "Бухоро" жамоаси охирги икки учрашувда ўз дарвозасидан 10та гол ўтказиб юборди. Улуғбек Бақоев шогирдлари уйда "Пахтакор"га 2:6, сафарда эса "Локомотив"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Албатта, кучли олтиликка кириб олган жамоанинг қаторасига мағлубиятдан боши чиқмаётгани ҳамда иккита учрашувда 10 гол ўтказиши жуда аянчли ҳолат. Мухлисларда эса савол юзага келяпти: гар шундай экан, "Бухоро"га кучли олтиликка кириб нима бор эди? Статистикага эътибор берадиган бўлсак, "Бухоро" клуби ўз тарихида биринчи бор кетма-кет икки учрашувда 10та гол ўтказди. Бунгача қаторасига икки ўйинда энг кўп ўтказган голи 7та бўлиб, бу воқеа 2011 ва 2004 йили содир бўлган.

2011 йил
13-тур. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0
14-тур. "Бухоро" - "Бунёдкор" 0:4

2004 йилни "Бухоро" жуда омадсиз бошлаган. Жамоа дастлабки уч турда бирорта тўп кирита олмасдан ўз дарвозасидан 10та гол ўтказган. Бу йил эса иккита беллашувда шунча тўп ўтказиб юборди.

2004 йил
1-тур. 
"Бухоро" - "Нефтчи" 0:4
2-тур. "Металлург" - "Бухоро" 3:0
3-тур. "Бухоро" - "Пахтакор" 0:3

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика