UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  0 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  6 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  3 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  14 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  3

"Бухоро" охирги иккита ўйинда 10та гол ўтказди Янгиликлар

"Бухоро" охирги иккита ўйинда 10та гол ўтказди

Теглар :  Бухоро
Суперлиганинг иккинчи босқичида "Бухоро" клубининг ҳеч ишлари юришмаяпти.

Жамоа 23-турдан бошлаб кетма-кет тўртта ўйинда мағлубиятга учраганди, орада битта ғалабага эришиб охирги уч ўйинда яна имкониятни бой берди. Ва энг даҳшатлиси, "Бухоро" жамоаси охирги икки учрашувда ўз дарвозасидан 10та гол ўтказиб юборди. Улуғбек Бақоев шогирдлари уйда "Пахтакор"га 2:6, сафарда эса "Локомотив"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Албатта, кучли олтиликка кириб олган жамоанинг қаторасига мағлубиятдан боши чиқмаётгани ҳамда иккита учрашувда 10 гол ўтказиши жуда аянчли ҳолат. Мухлисларда эса савол юзага келяпти: гар шундай экан, "Бухоро"га кучли олтиликка кириб нима бор эди? Статистикага эътибор берадиган бўлсак, "Бухоро" клуби ўз тарихида биринчи бор кетма-кет икки учрашувда 10та гол ўтказди. Бунгача қаторасига икки ўйинда энг кўп ўтказган голи 7та бўлиб, бу воқеа 2011 ва 2004 йили содир бўлган.

2011 йил
13-тур. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0
14-тур. "Бухоро" - "Бунёдкор" 0:4

2004 йилни "Бухоро" жуда омадсиз бошлаган. Жамоа дастлабки уч турда бирорта тўп кирита олмасдан ўз дарвозасидан 10та гол ўтказган. Бу йил эса иккита беллашувда шунча тўп ўтказиб юборди.

2004 йил
1-тур. 
"Бухоро" - "Нефтчи" 0:4
2-тур. "Металлург" - "Бухоро" 3:0
3-тур. "Бухоро" - "Пахтакор" 0:3

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика