UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 (матнли трансляция)  2 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  6 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  10 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  33 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   17 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0

"Бухоро" мавсумга тайёргарликни бошлади Янгиликлар

"Бухоро" мавсумга тайёргарликни бошлади

19 декабрь куни “Бухоро” жамоаси Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида йиғилишди.

Кеча 20 декабрдан бошлаб жамоа янги мавсумга тайёргарликнинг илк босқичини бошлаб юборди. Маввсумолди тайёргарлик жараёнларининг биринчи босқичи 19-28 декабрга белгиланган. Шундан сўнг янги йил муносабати билан кичик танаффус берилади ва футболчилар яна пойтахтда йиғилишади. 4 январдан бошлаб “Бухоро”  йиғинларнинг иккинчи босқичига киришади. Айнан январь ойидан бошлаб жамоа кўплаб назорат учрашувлари ташкил этади.

Кеча бўлиб ўтган илк машғулотда жамоанинг асосий таркиби билан бирга ёшлари ҳам шуғулланишди.

“Бухоро” йиғинида иштирок этаётган футболчилар: Шавкат Саломов, Саламат Қутибоев, Санъат Шихов, Баходир Пардаев, Александр Мерзляков, Шавкат Муллажонов, Руслан Мельзиддинов, Алишер Санаев, Сухроб Нематов, Жамолиддин Убайдуллаев, Анвар Ражабов, Асилбек Омонов, Шохжаҳон Насимов, Мирфайз Мухиддинов, Сардор Сулаймонов, Нозим Умуров, Нодир Давлатов, Ислом Холиқов ва бир қанча ёшлар таркибидан жалб қилинганлар иштирок этишди.  

Машғулотларда иштирок этмаган футболчилар яқин кунлар ичида жамоа сафига келиб қушилишади. Артём Филипосян ва Максимилиан Фомин жароҳатдан деярли фориғ булишди ва яқин кунларда улар ҳам жамоа ихтиёрига етиб келишлари кутилмоқда.

Азиз Ибрагимов янги йил байрамидан сўнг, январь ойида бошланадиган йиғинга келиб қўшилади.

Шавкат Саломов: "Малайзия клубларидан таклиф бўлгани рост"

Интервью. Чемиртан келишувга амал қилмади

"Бухоро" хорижда йиғин ўтказадими? 


Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика