UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  0 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  112 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

"Бухоро": Жиззахга боришни хоҳловчи мухлислар диққатига Янгиликлар

"Бухоро": Жиззахга боришни хоҳловчи мухлислар диққатига

Яна бир неча кунлардан сўнг миллий чемпионатимизнинг 30-тур учрашувларига старт берилади.

30-тур доирасида “Бухоро” жамоаси ушбу мавсумдаги ўзининг энг муҳим учрашувини ўтказади. Олий лигада жан сақлаб қолиш учун асосан “Сўғдиёна” ва “Бухоро” жамоаси кураш олиб бормоқда. Тақдирни қаранг-ки, ушбу икки рақиб сўнгги турда ўзаро беллашади. Жиззахда бўладиган учрашувда майдон эгаларини дуранг натижа қониқтирса, бухороликларни фақат ва фақат ғалабагина олий лигада сақлаб қолади.

Бу учрашув мамлакатимизнинг ҳар бир футбол ишқибозининг диққат марказида туриши аниқ. Вилоятлардан жуда кўплаб футбол ишқибозлари Жиззах шаҳрига ташриф буюриб, “Йил ўйини” дея таъриф этилаётган учрашувни бевосита стадиондан туриб томоша қилиш ниятида эканликлари ҳозирдан аён бўлиб бормоқда.

“Бухоро” жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро шаҳридан ҳам жуда кўплаб мухлислар Жиззахга йўл олишлари кутилмоқда.

Маълум гуруҳ мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида “Бухоро” ПФК ўз ашаддий мухлисларига “Сўғдиёна”-“Бухоро” учрашувида ўз суюклиларини қўллаб-қувватлашлари учун  5 дона автобус  ажратди. Ишқибозларнинг Жиззах шаҳрига бориб келишлари мутлақо БЕПУЛ!

Эслатиб ўтамиз “Сўғдиёна”-“Бухоро” учрашуви 20 ноябр, соат 14:00 да бошланади.

Жиззахга боришни хохловчи мухлислар қуйидаги телефон рақамларга мурожаат қилишлари сўралади:

Фан-клуб раиси- Асадов Ориф

+998 91 923-11-14

+998 90 299-65-56


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика