UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  10 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  22 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  4 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5

"Бухоро" ФК ўз мухлислари билан учрашди Янгиликлар

"Бухоро" ФК ўз мухлислари билан учрашди

Кеча "Бухоро" жамоаси ўз мухлислари билан навбатдаги учрашувни ташкил этди.

Клуб қароргоҳида ташкиллаштирилган йиғилишда жамоа мураббийлари ва футболчилари мухлислар билан мулоқот қилишди. Анча позитив руҳда кечган суҳбат чоғида мухлислар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Хусусан, жамоанинг иккинчи даврада янада ижобий натижаларга эришиши учун бугундан ишлар олиб борилмоқдами, таркибни кучайтириш ва жамоага янги футболчиларни таклиф қилиш масаласи кўриб чиқилмоқдами ёки йўқми деган саволларга жавоб олишди.

Юқоридаги саволларга бош мураббий Улуғбек Бақоев жавоб берар экан, у қуйидагича фикр билдирди: “Албатта иккинчи даврада ҳам муносиб иштирок этишни мақсад қилганмиз. Биринчи даврадаги натижаларга қараб, иккинчи давра учун селекция ишлари олиб борилади”-деб айтди Бақоев.

Бир соатча давом этган мулоқот сўнгида “Бухоро” футболчилари ва мухлислар эртага бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал раундида иштирок этувчи ўзбек боксчиларига омад тилашди ва видеомурожаат юборишди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика