"Бухоро": Фан-клуб аъзоларини рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди

Aslanov Jasurbek
4 фев 2016, 13:02
Янги мавсум бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. “Бухоро” жамоаси Тошкентда янги мавсумга ҳозирлик кўраётган бир пайтда, Бухорода фан-клуб ҳам янги мавсумга тайёргарлик ишларини бошлаб юборди.

Фан-клуб йилдан-йилга ўз сафини кенгайтириб бормоқда. Янги мавсум учун фан-клуб аъзоларини рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

Рўйхатдан ўтиш учун 2 дона 3х4 ҳажмдаги фотосурат ва паспорт нусхаси керак бўлади.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш сўралади.

+99891 923 11 14  - Ориф Асадов

+998 90 299 65 56


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com