UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  0 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  0 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2

"Бухоро" эртага Тошкент йиғинини якунлайди Янгиликлар

"Бухоро" эртага Тошкент йиғинини якунлайди

Эдгар Гесс жамоаси эртага "Олмалиқ" билан синов-назорат ўйинида куч синашади.
Шундан сўнг пойтахтдаги йиғин якунига етади. Кейин жамоа ўз қароргоҳига йўл олади. Иккинчи давра баҳсларига қадар ўз базасида тайёргарлик кўриш режалаштирилган.

Хабарингиз бўлса керак, "Бухоро" пойтахтдаги йиғини чоғида "Пахтакор", "Қизилқум" ҳамда "Металлург" каби жамоаларга қарши синов-назорат учрашувини ўтказди. Мана шу ўтказилган баҳслар орқали мураббийлар штаби кўрикдан бўлган футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечирди. Маълум бўлишича, Санжар Асқаралиев, Отабек Исроилов, Руслан Боқиев, Анвар Ражабов, Отабек Нарзуллаев (суратда) расман "Бухоро" аъзосига айланди. Шунингдек Молдавиядан келган Дмитрий Попович ҳам иккинчи даврани бухороликлар таркибида ўтказадиган бўлди.

Жамоани тарк  этганлар хусусида эса шуни айтиш мумкинки, Георги Квесиашвили, Феруз Бобоқулов, Андрей Акопянц, Азиз Ғуломхўжаев ҳамда Элёр Акбаров сингари футболчилар мавсумнинг иккинчи ярмида ўзга клубда ўйнайдиган бўлди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика