UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20"Осасуна" — "Реал" 1:0 (матнли трансляция)  10 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  2 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  5 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  3 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  19 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  7

"Бухоро" бугун Туркияга йўл олади Янгиликлар

"Бухоро" бугун Туркияга йўл олади

Тошкент вақти билан соат 15:50 да жамоа делегацияси Бухоро халқаро аэропортидан Тошкент-Анталия йўналиши бўйлаб чартер рейсда парвоз қилади.

Икки ҳафта давомида яъни 24-январдан то 7-феврал санасига қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёгарлик олиб борадиган "Бухоро" йиғин доирасида бешта назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

"Бухоро" Анталияда "Tui Magic Life Jacaranda" меҳмонхонасида жойлашади ва эртадан машғулотларга киришади.

Анталия йиғинига йўл оладиган таркиб қуйидагича:

Мураббийлар штаби ва раҳбарият

Бош директор: Ўткир Қодиров

Бош мураббий: Ҳаким Фузайлов

Катта мураббий: Александр Ежов

Ёрдамчи мураббий: Акмал Холматов

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Сухроб Қобилов

Дарвозабонлар мураббийи: Александр Кит

Жамоа маъмури: Нозим Умуров

Шифокор: Бахтиёр Хамраев

Массажчи: Жўрабек Ражабов

Дарвозабонлар: Никола Стошич, Сардор Кобилжонов, Акобир Қаюмов

Ҳимоячилар: Обид Жўрабоев, Аббос Отахонов, Ихтиёр Тошпулатов, Абдухолиқ Қурбонов, Фарруҳ Ибрагимов, Асилжон Бегимқулов, Миржалол Жумаев, Жасур Ҳасанов, Жамолиддин Убайдуллаев, Руслан Кораев

Ярим ҳимоячилар: Ҳумоюнмирзо Иминов, Жасур Азимов, Дилшод Жўраев, Файзуллобек Жуманқўзиев, Рустам Абдуҳамидов, Темур Исмоилов, Сирож Мелиев

Ҳужумчилар: Рўзимбой Аҳмедов, Александр Касьян

Аввалроқ "Бухоро" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика