Бускетснинг "Реал"га қарши майдонга тушиши сўроқ остида
05 мар 2015 16:41
Янгиликлар
Бускетснинг "Реал"га қарши майдонга тушиши сўроқ остида
"Барселона" бош мураббий Луис Энрикенинг таъкидлашича, Серхио Бускетснинг сафга қайтиш муддати маълум эмас.
Ярим ҳимоячи "Вильярреал"га қарши Испания Кубоги ярим финалининг жавоб учрашувида (3:1) жароҳат олган эди. Унинг "Реал" билан ўйинда иштирок этиши номаълум.
"Бускетс бир неча кунга сафдан чиқди. Унинг оёққа туриш муддатини тиббий текширувдан кейин эълон қиламиз" - дейди мураббий.
Фикрлар