Бускетс: "Ўйлайманки, Хави хотиржам бўлиши мумкин, ғалабалар руҳиятимизни кўтарди"
24 окт 2022 14:30
Янгиликлар
Бускетс: "Ўйлайманки, Хави хотиржам бўлиши мумкин, ғалабалар руҳиятимизни кўтарди"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс "Атлетик" устидан қозонилган ғалаба (4:0) ҳақида фикр билдирди.
"Биз рақиб жуда кучли жамоа эканлигини билардик, шунинг учун бор диққатимизни жамлаган ҳолда майдонга тушдик. Биз уларнинг ўйин тезлигига мослашмоқчи эдик. Бошидан ажойиб ўйнадик.
Мақсадимиз – сифатли футбол кўрсатишда ва ғалаба қозонишда давом этиш.
"Реал"га мағлуб бўлганимизда қийин даврни ўтказдик, аммо "Вильярреал" ва "Атлетик"ка қарши ўйинларда ўзимизга келиб олдик.
Ўйлайманки, Хави хотиржам бўлиши мумкин, ғалабалар руҳиятимизни кўтарди", – деди Бускетс.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар