Бургут нигоҳ Сардор ва "Фантастик тўртлик". ФОТОМАҚОЛА
09 янв 2019 01:37
Янгиликлар
Бургут нигоҳ Сардор ва "Фантастик тўртлик". ФОТОМАҚОЛА
"Шаржа" стадионида ўтказилган машғулотдан тўлиқ фотогалереяни олдинроқ чоп этган эдик. Қуйида эса фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.
Машғулот одатдагидек югуриш билан бошланди.
Эктор Купер чигалёзди машқларидан кейинги жараёнга тайёргарлик кўрмоқда.
Бу эса "Шаржа стэдиум"да журналистлар учун мўлжалланган медиа трибуна.
Отабек Шукуровдан ўзи учун анча қадрдон бўлиб қолган стадионда чиройли ва самарали ўйин кутиб қоламиз ("Шаржа стэдиум" Шукуров тўр тепадиган "Шаржа" клубининг уй стадиони ҳисобланади).
Бикмаев бутсасини тишламоқчи :)
Бургут нигоҳ Сардор.
Машғулотни кузатиб борган ўнлаб ўзбекистонлик журналистларнинг бир қисми. Чапдан ўнгга: Шуҳратбек Жўраев ("Футбол Экспресс"), Жасур Асланов, Шаҳбоз Беғамов, Нарзулла Сайдуллаев, Гайрат Хасбиуллин (ҳаммаси - "championat.asia"), Акрамжон Мамадалиев ("Қўқон-1912" матбуот котиби).
Купер чигалёзди машқларни диққат билан кузатмоқда.
Терма жамоа устунлари.
Бу эса ЎФА расмий сайтида русий забон мухлислар учун рус тилида кундалик ёзаётган Юлия Панина.
Чемпионлар.
"Хўрозлар жанги".
Гарчи Бикмаев ва Алибоевнинг вазнида тафовут бўлса-да кураш кескин бўлди.
"Хўрозлар жанги" футболчиларнинг кайфиятини анча кўтарди. Илоҳим, эртага ўйиндан кейин ҳам мана шундай кайфиятда бўлиш насиб этсин.
Дарвозадаги қоямиз - Игнатий Нестеров.
"Фантастик тўртлик".
ОК-2019да Ўзбекистон МТЖ учун ажратилган автобус.
ВАТАН байроғи доимо баланд кўтарилсин!!!
Толибжон Қосимов
Шаржа, БАА
ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон - Уммон. Терма жамоамизнинг расмий машғулоти
Фикрлар