UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  0 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  2 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  5 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  5 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  23 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  13 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28

“Бунёдкор” президенти клуб вакиллари билан учрашди ва жамоага янги бош мураббий тайинланди Янгиликлар

“Бунёдкор” президенти клуб вакиллари билан учрашди ва жамоага янги бош мураббий тайинланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев клубда бўлиб, у ерда мураббийлар, футболчилар ва клубда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар билан учрашди.

Учрашув аввалида клуб бош директори Улуғбек Мирзаев барчага “Бунёдкор” клубида янги иш бошлаган клуб президентини таништириб ўтди.

Шундан сўнг, клуб фаолияти ва қилинаётган ишлар, режалаштирилган вазифалар борасида ҳисобот берди.

Клуб президенти мураббий ва футболчилар билан шахсан учрашишдан асосий мақсади, сўнгги тўрт йилда жамоанинг ютуқларга эриша олмаётгани ва молиявий қийинчиликлар борасида муҳокама қилиш кераклигини таъкидлади.

Албатта, бу йил барчаси бошқача бўлиши, ушбу футбол клуби нафақат мамлакатимизда, балки халқаро майдонда ҳам ғалабаларга эришиши учун ҳаракат қилиши кераклигини билдирди.

Шундан сўнг, клубда фаолият олиб бораётган маслаҳатчи мураббий Юрий Саркисян, мураббийлар – Марат Мифтахутдинов, Виктор Карпенко ўз фикрларини билдириб, аввало, клуб президентининг ташриф буюриб, юзма-юз учрашгани, муаммоли масалаларни муҳокама қилганидан хурсанд эканликларини билдириб ўтишди.

Клуб президенти жамоада нафақат муаммоли масалалар бартараф этилиши, балки комплаенс назорат тизими ўрнатилиши ҳамда клуб учун ажратилган маблағ назорат қилиниши, футболчилар рағбатлантирилиши, коррупцияга йўл қўймаслик борасида ҳам қатор ишлар қилинишини маълум қилди.

Жамоа сардори Лутфулло Тўраев ҳам сўз олиб, айнан клуб президентига, спортчилар билан учрашгани ва уларнинг фикри билан қизиқаётгани, уларни тинглаётгани учун жамоа аъзолари номидан миннатдорчилик билдирди.

Футболчилар, албатта, билдирилган ишончни оқлашлари ва фақат ғалаба учун майдонга тушишларини таъкидлаб ўтди.

Энг аввало, мураббийлар ишига аралашишга мутлақо йўл қўйилмаслигини, мураббий ҳар бир футболчини ўзи танлаши ва натижага эришиш шарт эканлиги билдирилди.

Бундан ташқари, спорт либослари, ётоқхона ва овқатланиш, спортчиларни витаминлар билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Клуб президенти қатнашган йиғилишда янги бош мураббий сайлаш масаласи ҳам кўтарилди. Кузатув кенгаши аъзолари, футболчилар ва мураббийларнинг бир овози билан узоқ йиллардан буён жамаода фаолият юритган Шуҳрат Мақсудов бош мураббий этиб сайланди.

Айнан бугундан бошлаб Шуҳрат Мақсудов “Бунёдкор” клубининг бош мураббийи сифатида футболчиларни янги мавсумда майдонга олиб тушади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” клуби президенти янги бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ўзбек футболининг кўзга кўринган намояндаси, ажойиб футболчи бўлгани ҳамда мураббийликда ҳам ўзига хос ўрнак бўлиб улгурганини таъкидлаб, унга ишонч билдирди ва олдинда турган янги мавсумда омад тилади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, жамоа олдига бу йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритиш вазифаси қўйилди.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика