UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  8 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  20 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  6 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  12

"Бунёдкор"ни сақлаб қолайлик! Янгиликлар

"Бунёдкор"ни сақлаб қолайлик!

"Насаф"ни-чи (?) дейишга шошилманг, пойтахт футболи учун ёзилмаяпти бу мақола.

"Бунёдкор" бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин, "Насаф" яшайди. Шунинг учун мақола сарлавҳаси шундай кўриниш олди. Келинг, аввал ҳозирги терма жамоамизда тўп тепаётган футболчилар рўйхатига назар ташлаймиз: Акром Комилов, Рустам Ашурматов, Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов бугунги кунда МТЖнинг асосий таркиб ўйинчилари қаторидан жой олишяпти.

Хуршид Ғиёсов ва Ислом Қобилов кучсиз ўйинчи бўлганларида Уругвай билан ўйинга чақирилмаган бўларди. Улар қаторига Сардор Собирхўжаевни ҳам қўшамиз. Мана нима учун "Бунёдкор" бизга керак? Бу футболчиларни тарбиялашда "Бунёдкор"нинг ички тизими тўғри йўлга қўйилганида деб биламиз. Тўғри, Элдор ва Отабек "Машъал"дан келди, лекин унда улар анча ёш эдилар. "Бунёдкор"да эса улар парвоз этдилар ва бугунги кунда уларнинг иккиси ҳам легионер саналади.

"Бунёдкор"да клуб академияси томонидан олиб борилган ишлар ўз йўлига бўлиб, ундан чиқаётган футболчилардан мақсадли тарзда фойдаланиш ҳам бир йўл бўлди ва бу ишни аввалига Лушан, ундан кейин Қосимов давом эттира олди. Қосимовнинг иккинчи қайтиши академияга таяниб ишлашни ўргатди. Бугун "Бунёдкор" Суперлигада анча мазмунли ҳаракат қиляпти ва таркиб 70% га академия тарбияланувчилари билан тўлдирилган.

Жамоа ўринбосарлари "Пахтакор"ни шу йилнинг ўзидаёқ икки бор мағлубиятга учратди. Айниқса иккинчисида ҳисоб анча йирик кўриниш олди. Бу ҳам тизимнинг тўғрилигидан.

Айтишингиз мумкин, "Бунёдкор" ўрнига Республика академияси ишга тушади деб, бу ҳам яхши - ёмон эмас. Лекин бу академияни биз билмаймиз ким қандай бошқаришини. Йўқ нарсадан ҳозир келажак қура олмаймиз. "Бунёдкор" ҳам бир деганда футболчи етказиб бермади. Йиллар керак бўлди. Янги очиладиган академия ҳам худди шундай, бирон йил ўтиб самара беради. Академия ҳам бўлсин, "Бунёдкор" ҳам қолсин. Мана "Локомотив" ва "Пахтакор" юрибди-ку амаллаб. "Бунёдкор"га ҳам имконият беринг, уни шунчаки ёпиб юбориш жуда катта хато.

Айнан нима сабабдан "Бунёдкор" клуби ёпилаётганидан бехабармиз (аммо атрофда шундай гап-сўзлар юрибди). Шу ўринда Умид Аҳмаджонов томонидан олиб борилаётган кўплаб ишлар мени қизиқтириб қўйди. У киши билан БААда бўлиб ўтган Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросимида суҳбатлашганимда, тўғриси жуда кучли ғайратни кўрдим.

Лекин шуни айтиш лозим, "Бунёдкор"ни йўқотсак, ўша биз истаётган ЖЧга чиқишимиз яна тўрт йилга ортга сурилади. Янги очиладиган академия бизга янги цикл учун бир деганда 10та Одил Аҳмедовни бера олмайди. ЎФАнинг бу қилаётган ишлари 12 йилдан кейин бўладиган ЖЧларда асқотади. Қатардаги ЖЧ учун эса бизга "Бунёдкор"нинг бўлгани яхши. Майли бу жамоанинг пули кўп бўлмасин, майли чемпионлик учун курашмасин, лекин яхши савиядаги мутахассислар билан Суперлигадаги рақобатни ушлаб турсин.

Ҳурматли, Умид Маҳамаджонович! Юртбошимиз Сизга ўзбек футболини ишониб топширган бир пайтда халқ номидан "Бунёдкор"ни сақлаб қолишда амалий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз! Бу ишингизга жавобан "Бунёдкор" ЖЧ-2022 саралаш босқичида ўзининг моҳир футболчилари билан Сизга елкадош бўлади!

Х.Холиқов.

Рейтинг: +187   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика