UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  25 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   18 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

«Бунёдкор» вакиллари Президентни ёд этишди Янгиликлар

«Бунёдкор» вакиллари Президентни ёд этишди

Теглар :  Бунёдкор
«Бунёдкор» футбол клубида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

«Бунёдкор» футбол клубида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда футбол клуби ва «Бунёдкор» стадиони ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ислом Абдуғаниевичнинг ҳаёти ва фаолияти ёдга олинди, халқимиз олдидаги буюк хизматлари, тинчлик ва тотувлик, спортимиз ривожи йўлидаги кўрсатган фидойилиги ҳақида сўзлаб, у кишининг вафоти Ватанимиз ва халқимиз учун ниҳоятда оғир йўқотиш экани чуқур қайғу билан таъкидланди. Президентимиз нафақат сиёсат ва иқтисод, бошқа соҳаларда ҳам чуқур билим соҳиби эди. Халқимизга ана шундай буюк инсон бош бўлгани – бизнинг бахтимиз.

Президентимизнинг спортимизни юксалтириш борасида кўрсатган ғамхўрликларини алоҳида таъкидлаш жоиз. 1993 йил 18 мартда футболни ривожлантириш тўғрисида имзоланган ҳужжат бу борадаги дастлабки пойдевор бўлди. Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига бевосита раҳбарлик қилган юртбошимиз соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш учун барча ишга бош-қош бўлганлари диққатга сазовор. Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча вилоятларида замонавий талабларга жавоб берувчи стадионлар фойдаланишга топширилди. Уларнинг энг муҳташами, шубҳасиз, «Бунёдкор» стадионидир. Аренамизнинг тантанали очилиш маросимида Ислом Абдуғаниевич Каримов шахсан иштирок этиб, сўзга чиққанлари умрбод ёдимизда сақланади.

Уч босқичли тизим – «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва универсиадаларда сараланган ёрқин истеъдод соҳиблари эндиликда энг нуфузли халқаро мусобақаларда мустақил Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Август ойида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган ёзги олимпия ўйинларида истиқлол вояга етказган спортчиларимиз тўртта олтин, иккита кумуш ва еттита бронза медалига сазовор бўлишгани Ислом Каримов меҳнатлари маҳсули сифатида баҳоланмоғи даркор.

Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовни нафақат бугунги, балки келажак авлодлар ҳам мустақиллигимиз меъмори сифатида юксак қадрлайди. Президентимиз буюк давлат асосчиси, спорт ва соғлом турмуш тарзининг жонкуяри сифатида тарихда қолади. Биз президентимизнинг ўгитларига оғишмай амал қилишимиз, бошлаган ислоҳотларини муносиб давом эттириб, Ўзбекистон довруғини юксакларга кўтариш йўлида фидойилик кўрсатишимиз шарт. Шунда қадрли Юртбошимизнинг руҳлари шод бўлади.

«Бунёдкор» футбол клуби вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиришди. Клуб мутасаддилари, мураббийлар ва футболчилар Президентимиз портрети пойига гуллар қўйишди.

Элимиз бахти, юртимиз равнақи учун ёниб яшаган улуғ зот Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу сақланади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика