UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  0 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  3 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  32 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   6 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  74 16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  0 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  110 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 30 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  7 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1 15:23Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"  2 15:14"Қизилқум" яна бир легионер билан шартнома имзолади  2 14:48Хендерсон "Аякс" сафида майдонга тушишдан бош тортяпти  3 14:12"Порту" етакчиларидан бири ҳам Саудия Арабистонига йўл оладиган кўринади  0 13:35"Арсенал" "Адана Демирспор" дарвозабонини сотиб олмоқчи бўлган  2 13:09Расман: "Лейпциг" ПСЖ футболчисини рекорд суммага сотиб олди  1

"Бунёдкор" устози: "Жамоадаги тажрибали футболчилар ва ёш ўйинчилар уйғунлиги бизга мана шундай натижалар бермоқда" Янгиликлар

"Бунёдкор" устози: "Жамоадаги тажрибали футболчилар ва ёш ўйинчилар уйғунлиги бизга мана шундай натижалар бермоқда"

"Бунёдкор" ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 4-тур ўйинидан (0:0) сўнг "қалдирғочлар" устози Мурод Отажонов учрашув борасидаги фикрлари билан бўлишди.


Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Учта сафар ўйинидан сўнг, уйимизда биринчи ўйинни ўтказдик. Бугун рақиб ҳам қийин вазиятга тушди. Бир томондан қаралса, ҳимояда ўйнаш, ҳужум қилишдан осонроқ. Шунинг учун бироз қийналдик. Иккала жамоада ҳам бир неча вазиятлар бўлди. Улардан унумли фойдалана олмадик. Ким гол урса, ўша ютадиган ўйин эди. Биз ўз устимизда кўпроқ ишлашимиз керак. 

- Мурод ака, бугун жамоада аввалги ўйинларга нисбатан шижоат етишмади. Биринчи бўлимда "Бунёдкор"дан бироз фаоллик кутгандик. Бундай бўлишига футболчиларингиз рақибни бироз менсимай ҳаракат қилгани сабаб бўлмадимикин?

- Бўлиши мумкин. Жамоа билан айнан шу бўйича суҳбатлашдим. Бу энди психология билан ҳам боғлиқ. Ҳамма учрашувларда ғалаба қозонаётганимиз учун балки футболчилар хотиржамликка берилишгандир. Бу масала бўйича кўпроқ ишлашимиз керак. 

- Иккинчи бўлим охирида иккита ўзгариш тайёрладингиз, аммо ҳакам рухсат беришига қарамасдан бу ўзгаришларни бироз кечиктириб туришни сўрадингиз. Бунга сабаб нима бўлди?

- Стандард вазиятларда ўйинчиларни ўзгартирсак, улар керакли позицияларга ўрнашишида муаммо бўлиши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам бироз кутиб туришга қарор қилдик. Стандарддан кейин эса ўзгаришни амалга оширдик.

- Сиз жамоага яқинда келдингиз. Жамоага келишингиздан аввал тўрт турдан кейин 10 очко жамғариб, турнир жадвалининг юқори поғоналарида бўлишни кутганмидингиз? 

- Менимча, буни кўпчилик кутмаганди. Биз ажойиб жамоа йиғдик. Жамоадаги ёшлар ва тажрибали футболчилар уйғунлиги бизга мана шундай натижалар бермоқда. Агар катта футболчилар ёшларга, ёшлар катталарга ёрдам бериб ҳаракат қилишса, менимча ўзимиз кўзлаган натижага эришамиз.

- Қўл остингиздаги таркибдан ва жамоа кўрсатаётган ўйиндан қанчалик қониқмоқдасиз?

- Ажойиб савол. Менимча, ҳеч қандай мураббий ўз жамоаси кўрсатётган ўйиндан қониқмайди. Агар кимдир қониқдим деса, ўша мураббий мутахассис сифатида ўсишдан тўхтаб қолади. Демак, бизда ҳам ҳали қилиниши керак бўлган нарсалар бор. Вазиятлардан фойдаланиш борасида ишлашимиз керак. Таркибга келсак, албатта жамоани кучайтиришни истайман. Ўзингиз мен яқинда келганимни айтиб ўтдингиз. Бундай қисқа муддатда жамоа йиғиш ҳам қийин иш. Бизда ўз академиямиз бор. Биз эътиборни айнан шу нарсага қаратамиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика