“Бунёдкор” оқ, АГМК қора рангли либосда ўйнайди
03 мар 2018 10:27
Янгиликлар
“Бунёдкор” оқ, АГМК қора рангли либосда ўйнайди
“Бунёдкор” – АГМК учрашуви олдидан жамоалар менежерлари ва учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда, “Бунёдкор” – АГМК учрашувига ЎзПФЛ вакили сифатида тайинланган Бекзод Арипов, назоратчи Игорь Нехочин ва ҳар иккала жамоа менежерлари иштирок этишди.
Йиғилишда эртанги баҳс олдидан бир қатор ташкилий масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, жамоаларнинг қандай рангли либосларда тўп тепишига ҳам ойдинлик киритиб олинди. Унга кўра, “Бунёдкор” оқ-оқ-оқ, дарвозабон кулранг-қора-қора либосларда майдонга тушадиган бўлди. АГМК футболчилари қора, посбони яшил рангли либослардан фойдаланадиган бўлди. Ҳакамлар эса сариқ либосда майдонга чиқиб келишади.
Эслатиб ўтамиз, Суперлига-2018 биринчи тури доирасидаги “Бунёдкор” – АГМК учрашуви 3 март куни “Бунёдкор” стадионида соат 20:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
02:21
Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан" 1
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар