UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  12 18:52Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум": Ваҳобов ва Стояновски бошланғич таркибда, Августин Чиди Квем захирада  1 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  4 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  0 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  11 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  19 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  10 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  3

“Бунёдкор” – “Нефтчи”: Лушаннинг биринчи ўйини Янгиликлар

“Бунёдкор” – “Нефтчи”: Лушаннинг биринчи ўйини

Бугун бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” - “Нефтчи” баҳси билан олий лиганинг 11-турига старт берилади. Бу ўйин қизиқарли кечиши кутиляпти.
Негаки ушбу баҳс орқали ёш мураббийларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз. Хабарингиз бор, яқинда “Бунёдкор”ни Сергей Лушан қабул қилиб олди. “Нефтчи”ни эса мавсум бошидан бери Мурод Исмоилов бошқаряпти.

Ҳар иккала мураббий ҳам ёш ҳисобланади ва уларнинг футболга бўлган қарашларини бугунги ўйин орқали билиб олиш ниҳоятда қизиқ кўриниши турган гап. Қолаверса, бу ўйин Сергей Лушан учун “Бунёдкор” бош мураббийи сифатидаги илк учрашуви бўлади. Ҳис-ҳаяжон, босим деганларидек. Лушан қўл остидаги жамоанинг қандай ҳаракат қилиши ҳам қизиқ албатта.

“Бунёдкор” шу пайтгача ўз майдонида бешта ўйин ўтказиб, шундан учтасида ғалаба қозонди ва икки бор дуранг қайд этди. “Қизилқум”, “Металлург”, “Навбаҳор” мағлубиятга учратилган бўлса, “Локомотив” ва “Олмалиқ” билан дуранг ўйналди. Ўз майдонидаги баҳсларда 11 очко тўплаган “Бунёдкор” айни пайт турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.

“Нефтчи” эса негадир ғалати натижаларни қайд этмоқда. Бу жамоа аввалига то 8-тургача ғалаба нималигини билмади. Кейин ўз уйида “Олмалиқ”ни мағлуб этиб, сафарда “Сўғдиёна”дан мағлуб бўлди ва ўтган турда “Динамо” устидан кичик ҳисобда зафар қучди. “Нефтчи” ҳозирча сафарда бешта ўйинда майдонга тушиб, бир марта дуранг қайд этди ва тўрт бор мағлуб бўлди. “Нефтчи”нинг ягона дурангги 3-турда “Навбаҳор” билан баҳсда рўй берди. Жамоа сафар беллашувларида учта гол уриб, ўз дарвозасидан 8та ўтказиб юборди. “Нефтчи” турнир жадвалида 11-поғонада боряпти.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика