UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  1 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  9 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  3 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

“Бунёдкор” назорат учрашувида “Анжи”дан устун келди Янгиликлар

“Бунёдкор” назорат учрашувида “Анжи”дан устун келди

Теглар :  БунёдкорАнжи
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Шаржа йиғини доирасидаги биринчи назорат учрашувини Маҳачқалъанинг “Анжи” клубига қарши ўтказди.

“Қалдирғочлар” Россия премьер-лигаси иштирокчисига қарши баҳсни ҳужумкор руҳда бошлашди. Уюштирилган кетма-кет ҳужумлар 8-дақиқада ўз самарасини берди. Футбол мактабимиз тарбияланувчиси Санжар Қодирқулов ўнг қанотдан икки футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирар-кирмас “Анжи” дарвозасининг яқин пастки бурчагини аниқ нишонга олди – 1:0. Бўлим ўрталарида “Анжи” ҳужумчиси Исломнур Абдулавов қанотдан оширилган тўпни боши билан Акбар Тўраев қўриқлаган дарвозага йўллаб, ўртадаги мувозанатни тиклади. 36-дақиқада Санжар Қодирқулов ўнг қанотда жудаям фаол ҳаракат қилди. У рақибнинг бир неча футболчиларини алдаб ўтиб, тўпни ҳужумчиларга етказди. “Анжи” дарвозаси яқинида Шаҳзодбек Нурматов тўпни эгаллаб олиб, деярли бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди – 2:1. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.

Танаффусда ҳар иккала жамоа мураббийлари деярли тўлиқ таркибни алмаштиришди. Шунга қарамасдан, иккинчи 45 дақиқаликда ҳам ҳужумкор ўйин сифати сақланиб қолинди. 68-дақиқада Сердер Сердеровнинг фаоллиги эвазига Янник Болли яккама-якка ҳолатга чиқарилди. Ҳужумчи бундай вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди – 2:2. Учрашувнинг иккинчи бўлимига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганида Забиҳилло Ўринбоев “қалдирғочлар”га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Хуршид Ғиёсов томонидан узатилган тўпни Ўринбоев боши билан “Анжи” дарвозасига жойлаб қўйди – 3:2.

Шу тариқа, “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги биринчи назорат учрашувида Россия премьер лигаси вакили Маҳачқалъанинг “Анжи” клубини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
“БУНЁДКОР” – “АНЖИ” (Россия) 3:2 (2:1)
Голлар: Санжар Қодирқулов 8 (1:0), Исломнур Абдулавов 23 (1:1), Шаҳзодбек Нурматов 36 (2:1), Янник Боли 68 (2:2), Забиҳилло Ўринбоев 90+2 (3:2)
“Бунёдкор” 1-тайм: 45.Акбар Тўраев, 15.Дилшодбек Аҳмадалиев, 6.Анвар Ғофуров, 22.Рустамжон Ашурматов, 2.Акмал Шораҳмедов, 9.Минори Сато, 17.Санжар Қодирқулов, 88.Анвар Ражабов, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 14.Баҳодир Насимов
“Бунёдкор” 2-тайм: 25.Муроджон Зуҳуров, 29.Хуршид Ғиёсов, 40.Исломжон Қобилов, 5.Дилшод Жўраев, 28.Эргаш Исмоилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 33.Миржамол Қосимов, 27.Сардор Собирхўжаев, 39.Жавоҳир Эсонқулов, 77.Виктор Карпенко, 19.Забиҳилло Ўринбоев
“Анжи” 1-тайм: 55.Евгений Помазан, 7.Камиль Агаларов, 3.Али Гаджибеков, 5.Александр Жиров, 13.Расим Тагирбеков, 77.Георгий Тигиев, 23.Бернард Бериша, 6.Карлен Мкртчян, 20.Амаду Мутари, 37.Батраз Хадарцев, 99.Исламнур Абдулавов
Захирадан майдонга тушганлар: 27.Мехти Дженетов, 61.Антон Белов, 4.Дарко Лазич, 2.Андрей Ещенко, 15.Георгий Зотов, 57.Магомед Мусалов, 30.Шамиль Гасанов, 88.Анвар Газимагомедов, 47.Тамирлан Джамалутдинов, 18.Иван Маевский, 96.Джамал Дибиргаджиев, 28.Сердер Сердеров, 94.Янник Боли
Абу-Даби. “Зайид Спорт Сити” мажмуаси.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика