UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  6 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  0 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  113 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  3 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  10 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2

"Бунёдкор" логотипида ЮЛДУЗ Янгиликлар

"Бунёдкор" логотипида ЮЛДУЗ

Ўз тарихидаги бешинчи чемпионликни қўлга киритган Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз логотипига кичик ўзгартириш киритадиган бўлди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон чемпионатида беш маротаба чемпионликни қўлга киритган жамоалар ўз логотипларига юлдуз қўйишни одат қилганлар. Илк юлдуз "Нефтчи" томонидан қўлга киритилган. Бунга фарғоналиклар 2001 йили эришганлар. "Пахтакор" эса 2004 йил ўз логотипини юлдуз билан безаган. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, бу анъанани "Пахтакор" бошлаган эди. Шундан кейин "Нефтчи" ҳам ўз юлдузини намойиш қилган. Бугунги ғалабадан сўнг "Бунёдкор" ҳам шундай бахтга сазовор бўлди. 

 Айни пайтда "Пахтакор" ҳисобида 9та чемпионлик бор ва яна битта олтин медалдан кейин жамоа юлдузлари сонини биттага кўпайтириб олиши мумкин. Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу қоида клублар томонидан қабул қилинган, аммо расмий мақомга эга эмас. Ажаб эмас кейинчалик буни ПФЛ ўз регламентида қайд этади.

П.С: Юлдузнинг ранги қандай кўринишда бўлиши "Бунёдкор" ФК томонидан қабул қилинадиган дизайнга боғлиқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика