UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  0 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  0 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1

“Бунёдкор” Жиддада машғулот ўтказди Янгиликлар

“Бунёдкор” Жиддада машғулот ўтказди

Теглар :  БунёдкорОЧЛ-2017
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Жидда шаҳридаги илк машғулотини ўтказди.

“Қалдирғочлар”нинг бугунги тайёргарлиги “Ал-Аҳли”нинг уй аренаси – “Спорт Сити” стадиони машғулот майдонида ўтказилди. Сергей Лушчан бошчилигида олиб борилган машғулотда жамоа билан Жидда шаҳрига олиб келинган барча 18 нафар футболчи қатнашди ва жараён роппа-роса бир соат давом этди.

Йигитларнинг кайфиятлари аъло даражада эканлиги ва гуруҳ босқичи стартидаги натижа аҳамияти қанчалик юқори эканликларини жуда яхши тушуниб туришибди.

Эртага ўйинолди расмий тадбирлар бор. Соат 15:00да жамоалар менежерлари иштирокида йиғилиш бўлса, 16:00дан эътиборан ҳар иккала бош мураббийлар ва биттадан етакчи футболчилар ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришади. Шундан кейин “Ал-Аҳли” (соат 19:00да) ва “Бунёдкор” (20:00) футболчилари “Спорт Сити” аренасида расмий машғулот олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” – “Бунёдкор” учрашуви 21 февраль, сешанба куни маҳаллий вақт билан 20:15да (Тошкентда 22:15 бўлади) бошланади.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика