"Бунёдкор" - "Фулад". Ўйинолди матбуот анжуманига марҳабо

Narzulla Saydullayev
17 мар 2014, 17:10
Эртага, 18 март куни “Пахтакор” марказий стадионида “Бунёдкор” – “Фулад” учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилади.
Соат 10:45да бошланадиган тадбирнинг биринчи қисмида эронликлар қатнашишса, соат 11:00да “Бунёдкор” бош мураббийи ва футболчиси журналистлар саволларига жавоб қайтаради.

ОАВнинг барча бўғинларида фаолият юритувчи журналистларни “Бунёдкор” – “Фулад” учрашуви олдидан ташкил этиладиган матбуот анжуманига таклиф этамиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com