“Бунёдкор” БАА йиғини доирасида кимлар билан ўйнайди?

Narzulla Saydullayev
8 янв 2017, 21:52
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасида 6та назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган.

Сергей Лушчан жамоаси бугун назорат учрашувлари доирасидаги биринчи баҳсни маҳаллий “Ал-Шааб” клубига қарши ўтказиб, Вадим Чемиртан ва Шаҳзодбек Нурматовнинг голлари эвазига рақибдан 2:1 ҳисобида устун келди.

“Бунёдкор” БААда яна бешта учрашув ўтказади. Булар:  
10 январь. “Бунёдкор” – Гана миллий терма жамоаси
11 январь. “Бунёдкор” – “Хенан Жианье” (Хитой)
13 январь. “Бунёдкор” – “Ал-Файсалий” (Саудия Арабистони)
15 январь. “Бунёдкор” – “Абердин” (Шотландия)
20 январь. “Бунёдкор” – Иордания миллий терма жамоаси

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com