UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  18 21:00Суперлига. "Машъал" – ОКМК (матнли трансляция)  1 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  9 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  1 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  11

“Бунёдкор” аъзолари “Қирол Фаҳд” стадионида машғулот ўтказди. ВИДЕО Янгиликлар

“Бунёдкор” аъзолари “Қирол Фаҳд” стадионида машғулот ўтказди. ВИДЕО

Ар-Риёдга 12 май куни тушликдан сўнг етиб келган Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси маҳаллий вақт билан кеч соат 21:00да Саудия Арабистонидаги энг улкан арена – “Қирол Фаҳд” халқаро стадионида ўзининг илк машғулотини ўтказди.
Роппа-роса бир соат давом этган машғулот жараёнида Саудия Арабистонига олиб келинган барча 18 нафар футболчи иштирок этди. Таркибда йўқотишлар йўқ, футболчиларнинг кайфияти жангавор руҳда.

Аслини олганда, Осиё Чемпионлар лигаси регламентига кўра, “Бунёдкор” ушбу стадионда 13 май куни ўзининг ўйинолди расмий машғулотини ўтказиши керак эди. Бироқ расмий машғулот ўтадиган пайтда ушбу стадион Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувлари доирасидаги “Ал-Шабаб” – “Ал-Иттиҳод” баҳсига мезбонлик қилаётган бўлади. “Қирол Фаҳд” халқаро стадиони “Ал-Ҳилол”, “Ал-Шабаб” ва “Ал-Наср” клубларининг уй аренаси ҳисобланади. Шу боисдан ҳам “Бунёдкор” ушбу арена чимларини 12 май санасида синаб кўрди. Энди “Бунёдкор”нинг эртанги тайёргарлиги бошқа майдонда ўтади.

Футболчилар машғулот жараёнида мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатма ва юкламаларни тўлиқ бажаришди. Уларнинг ҳозирги ҳолати юқори савияда, кайфиятлари эса жангавор руҳда эканлигини шундоққина кўриниб турарди.

Ўйлаймизки, “Бунёдкор” 14 май оқшомида “Ал-Ҳилол” билан баҳсда ўзи учун керакли бўлган ижобий натижани қайд этиб, ўзбекистонлик футбол мухлисларига олам-олам қувонч улашади.

Қуйидаги ҳавола орқали “Бунёдкор”нинг “Қирол Фаҳд” халқаро стадионидаги машғулоти видеошарҳи билан танишишингиз мумкин.
 
TAS-IX эмас


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика