UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  1 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  10 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  15 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  19 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  2 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  3 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5

Суперлига. "Бунёдкор" мавсумдаги иккинчи ғалабасини "Андижон" билан ўйинда қайд этди Янгиликлар

Суперлига. "Бунёдкор" мавсумдаги иккинчи ғалабасини "Андижон" билан ўйинда қайд этди

Бироздан сўнг Суперлига 15-тур доирасидаги "Бунёдкор" — "Андижон" ўйини бошланади.

"Бунёдкор" - "Андижон" 2:0

11 август 2024 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Найим Қосимов, Руслан Самандаров, Амал Султонов, Сардор Миродилов
ВАР: Аҳрол Рисқуллаев
АВАР: Аваз Абдуллаев
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Қудрат Мадраимов.

Голлар: Музаффар Олимжонов (47, Темурхўжа Абдухолиқов), Бобурбек Йўлдошев (82, Андрия Филипович).

"Бунёдкор": 1. Марин Любич, 5. Момчило Расо, 6. Бобурбек Йўлдошев, 7. Шаҳбоз Жўрабеков (66. Азизбек Тўлқинбеков, 90+2), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (4. Нажмиддин Нормуродов, 90+2), 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Асадбек Раҳимжонов (8. Фране Чиряк, 80), 25. Итсуки Урата, 57. Амир Тўрақулов, 74. Луис Качорри, 77. Музаффар Олимжонов (41. Андрия Филипович, 72).

Захирадагилар: 71. Сарвар Каримов, 10. Расул Йўлдошев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 17. Оллоберган Каримов, 65. Аҳмадулло Муқимжонов.

"Андижон": 72. Игорь Литовка, 3. Любиша Пецель (14. Абдураҳмон Комилов, 68), 5. Абдулвоҳид Гуламов, 9. Леван Арвеладзе, 10. Илҳомжон Абдуғаниев, 15. Владимир Бубанья (С), 17. Фарҳоджон Соҳибжонов (11. Вагиз Галиулин, 67), 26. Муҳаммадкарим Тоиров (18. Дамир Темиров, 79), 28. Ислом Маматказин, 71. Бектемир Абдуманнонов (99. Шаҳром Самиев, 67), 77. Рустам Турдимуродов (13. Сардорбек Азимов, 79).

Захирадагилар: 1. Элдор Адҳамов, 8. Фарҳодбек Бекмуродов, 21. Илдар Маматказин, 66. Илҳомжон Алижонов.

Огоҳлантириш: Муҳаммадкарим Тоиров (77).

СУПЕРЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Бунёдкор

Музаффар Олимжонов - 47', Бобурбек Юлдашев - 82'

Суперлига. 15-тур

11/08/2024, 20:00

0
:
2
Тугади

Андижон

45'
90'
47'  Музаффар Олимжонов
74'  Музаффар Олимжонов (Андрия Филипович)
82'  Бобурбек Юлдашев
68'  Фарҳод Соҳибжонов (Шаҳром Самиев)
68'  Любиша Печель (Абдураҳмон Комилов)
68'  Бектемир Абдуманнонов (Вагиз Галиулин)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Андижон" ушбу мавсумда илк марта сафарда мағлуб бўлди. "Бунёдкор" эса мавсумдаги иккинчи ғалабасини қайд этмоқда.

90+4. ЗАРБАААА!! Исмоналиевнинг зарбасини Литовка ушлаб олди.

90+2. "Бунёдкор" вақтни бироз "ўлдириш" учун ўзгаришларни амалга оширди. Бугун жамоа ғалаба учун тўлақонли ҳақли эди.

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Сардор Азимов ўткир бурчакдан Любич дарвозасини нишонга олганди. Жўрабеков зарбага блок қўйди ва бироз жароҳат олиб, тиббий ёрдам олиш учун майдонни тарк этди.

88. ЗАРБАААА!!! Шаҳром Самиевнинг зарбасини Любич ушлаб олди.

85. "Андижон" стандартга эга бўлди. Ундан узатилган тўп учун курашда баланд бўйли Бубанья мағлуб бўлди.

82. ГОЛ! Бобурбек Йўлдошев бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади. Бу паллада ўйинни идеал ўтказаётган Игорь Литовка жуда қўпол хатога йўл қўйди.

81. Бугун ҳақиқатдан ҳам Усмоналининг куни эмас экан. Оффсайд ҳолатидан Литовка билан бирга бир ҳолатига чиқиб борди. Шундан кейин ҳам у гол ура олмади.

79. "Андижон" таркибида ўзгаришлар бўлди. Ҳозирча 10 дақиқа олдин амалга оширилган ўзгаришлар ўзини кўрсатгани йўқ.

78. Қойил) Филипович "жонли девор"ни ҳосил қилган ягона футболчини нишонга олди-е.

77. Муҳаммадкарим Тоировнинг қўполлигидан кейин Шаҳбоз Жўрабеков бироз қизишиб кетди. Бош ҳакам эса томонларни келиштириб қўйиш ниятида.

72. "Бунёдкор" таркибида ўзгариш. Гол муаллифи Музаффар Олимжонов учун ўйин якунланди. Андрия Филипович унинг ўрнига ўйинни давом эттиради.

67. "Андижон" таркибида бир йўла 3 ўзгариш амалга оширилди. Хомяковдан илк юриш. Бу ўзини қанчалик оқлашини ўйин давомида кўрамиз. 

60. Литовка жароҳат олганди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди ва ўйин давом эттирилмоқда.

58. "Бунёдкор" стандартдан кейин иккинчи голни ҳам урганди. Бироқ гол ҳисобланмади ва оффсайд қайд этилди.

56. УХХХХХ! Бурчакдан узатилган тўпга Темурхўжа Абдухолиқов дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

54. "Андижон" футболчиси аутдан тўпни дарвоза ёнига отди. Арвеладзенинг боши билан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

50. ЗАРБАААААААА!!! Қанотдан узатидган тўпни Олимжонов дарвозага йўллади. Литовка кучли ўнг қўли билан тўпни қайтариб юборди.

49. УХХХХХ!! "Бунёдкор" яна ҳужумга ўтди. Чап қанотдан узатилган тўпни Пецель аутга чиқариб юборди.

47. ГОЛ! Музаффар Олимжонов ҳисобни очди! Темурхўжа Абдухолиқовдан ассист.46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишди. Иккинчи бўлим стартига оз вақт қоляпти.

Иккала жамоаларнинг ҳужумлари остида биринчи бўлим якунланди!

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. ЗАРБААААААА!! Усмоналидан кучли ва айлантирма зарба, Литовкадан чиройли сэйв!

41. Фарҳод Соҳибжоновнинг зарбаси рикошет ҳосил қилиб, кучини йўқотди ва Любич учун "гўшт" бўлди

37. Музаффар Олимжоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

36. Бобурбек Йўлдошев гол уриш учун идеал нуқтада турганида тўпни нотўғри тўхтатди ва тўп Литовкага бориб тушди.

31. "Бунёдкор"да гол уриш учун ажойиб вазият бўлди. Усмонали узатган тўпни Качорри дарвозага жойлай олмади.

29. УХХХХХХХХ!!! Усмонали Исмоналиев қанотдан узатилган тўпни бўш қолган дарвозага жойлаш учун бўйи пастлик қилди.

28. "Андижон" ҳам яхши вазиятга эга бўлди. Рустам Турдимуродовнинг зарбасига ҳимоячилар "блок" қўйди.

27. УХХХХХ!! Қанотдан узатилган тўпни Литовка ушлаб олишда хатоликка йўл қўйди. Тўп Бубаньяга тегиб, майдонни тарк этди.

24. Уотер-брейк. Сув - ҳаёт манбаи)

21. УХХХХХХХ!! Усмонали Исмоналиев яхши имкониятдан фойдалана олмади. Бурчакдан узатилган тўпни жамоадоши унга тўпни ўтказиб юборди. Лекин Исмоналиев зарба бера олмади. 

20. ЗАРБААААААА!!! Жўрабековнинг бу сафарги уриниши аниқ зарба билан якунланди. Шаҳбоз Литовканинг яқин бурчагини нишонга олганди. Игорь сэйв намойиш қилди.

19. "Андижон" чап қанотдан ҳужумга ўтди. Қанотдан узатилган тўп Любич учун совға каби бўлди.

17. Шаҳбоз Жўрабековнинг зарбаси ноаниқ кетди. "Бунёдкор" ўйинни дарвозасидан бироз узоқлаштирди.

15. "Бунёдкор" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўп учун кураш чоғида мезбонлар фол ишлатишди ва жарима зарбаси белгиланди. Тўп "Андижон"га олиб берилди.

10. Ташаббус андижонликлар томонида. "Бунёдкор" ҳозирча асосий вақтини ҳимояда ўтказмоқда.

6. Йўқ, гол инобатга олинмади. Рустам Турдимуродов тўпни қўли билан дарвозага киритган деб ҳисобланди.

5. ГОЛ! Рустам Турдимуродов ҳисобни очди. "Бунёдкор" ҳимоясидаги қўпол хато ва пала-партишликдан "Андижон" унумли фойдаланиб кетди!

4. "Андижон" стандарт вазиятга эга бўлди. Ундан узатилган тўпга Пецель боши билан зарба берди. Тўпни Люич ушлаб олди.

2. "Бунёдкор" учрашувни ҳужум билан бошлади. Чап қанотдан Урата тўп узатганидан кейин бош ҳакам оффсайдни қайд этди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув стартига барчаси шай ҳолатда!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Бунёдкор" - "Андижон" баҳси стартига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика