“Бунёдкор” – “Ал-Ҳилол” ўйинолди тадбирлар жараёнидан фотожамланма

Narzulla Saydullayev
7 май 2014, 07:40
6 май куни “Бунёдкор” – “Ал-Ҳилол” учрашуви олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтди.
“Бунёдкор” жамоасининг расмий машғулоти эрталаб клуб қароргоҳида бўлиб ўтди. Соат 11:30да эса “Бунёдкор” стадиони мажлислар залида жамоа менежерлари ва учрашув расмийлари йиғилиши ўтказилди.

Соат 17:30дан эътиборан эса ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилди. Даставвал, журналистлар саволларига меҳмонлар устози Сами Ал-Жабер ва ҳимоячи Абдуллоҳ Ал-Ҳафиз жавоб қайтаришди. Кейин эса “Бунёдкор” вакиллари Александр Волков ва Олег Зотеев ОАВ вакиллари билан мулоқотга киришишди.

18:00дан бошлаб эса “Ал-Ҳилол” аъзолари “Пахтакор” марказий стадионида машғулот ўтказишди.

Юқоридаги тадбирлар фотожамланмаси билан ушбу ҲАВОЛА орқали танишишингиз мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com