“Бунёдкор” – “Ал-Фатҳ” ўйинолди матбуот анжумани

Narzulla Saydullayev
14 апр 2014, 12:25
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 5-тур учрашувида Саудия Арабистонининг “Ал-Фатҳ” клубини қабул қилади.
Эртага, 15 март, сешанба куни “Пахтакор” марказий стадионида “Бунёдкор” – “Ал-Фатҳ” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбир соат 17:30да бошланади. Унинг биринчи қисмида журналистлар саволларига саудияликлар жавоб қайтаришса, соат 17:45дан эътиборан “Бунёдкор” устози Александр Волков ва футболчилардан бири ОАВ вакиллари билан мулоқотга киришади.

“Бунёдкор” – “Ал-Фатҳ” ўйинолди матбуот анжуманига ОАВнинг барча бўғинларида фаолият юритувчи журналистларни таклиф этамиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com